Россияда хорижлик абитуриентлар рус тилидан ягона тест топширади — тафсилотлар

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишБольшой этнографический диктант в России
Большой этнографический диктант в России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2025
Oбуна бўлиш
Россия Таълим ва фан вазирлиги хорижлик абитуриентлар учун рус тилидан ягона тест тизимини яратади.
TOШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Россия Таълим ва фан вазирлиги РИА Новостига хорижлик абитуриентлар учун рус тилидан ягона тест синови ишлаб чиқилаётгани ҳақида маълум қилди.

“Россия Федерацияси президентининг топшириғига мувофиқ, хорижлик абитуриентлар учун рус тилидан ягона тест ўтказиш, шу жумладан, ТРКИ тизимидаги жорий имтиҳон асосида - рус тили чет тили сифатида тест ишлаб чиқилмоқда”, — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ТРКИ Россиянинг етакчи университетлари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, тилни билиш даражасини бошланғич (А1) дан энг юқори (C2)гача бўлган даражалар бўйича баҳолайди.
“Рус тилини билмайдиган хорижликлар Россия олий ўқув юртларига киришда таълим дастурини бошлашдан олдин бир йил тайёргарлик факултетида ўқишлари керак”, — аниқлик киритди вазирлик.
Обучение мигрантов русскому языку - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.12.2024
Мигрант болаларнинг рус тилини билиш даражасини синовдан ўтказиш санаси маълум бўлди
Янгиликлар лентаси
0