Россиядан Ўзбекистонга чорвачилик маҳсулотларини етказиб берувчилар рўйхати кенгайтирилди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишТехнология проверки маркированных товаров с помощью системы "Честный знак"
Технология проверки маркированных товаров с помощью системы Честный знак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2025
Oбуна бўлиш
Эндиликда Россиянинг 422 компанияси чорвачилик маҳсулотларини ушбу Ўзбекистонга экспорт қилиши мумкин.
TOШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Россиянинг ветеринария ва фитосанитария назорати федерал хизмати (Россельхознадзор) Ўзбекистонга чорвачилик маҳсулотларини етказиб берувчилар рўйхатини кенгайтирди, дея хабар берди идора хизмат матбуот хизмати.

“Россельхознадзор томонидан ташқи бозорларни очиш бўйича олиб борилган ишлар натижасида Ўзбекистон Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Москва вилояти ва Бошқирдистонда жойлашган сут маҳсулотлари ва ичак хомашёси ишлаб чиқарувчи яна учта корхонани тасдиқлади”, — дейилади хабарда.

Эндиликда Россиянинг 422 компанияси чорвачилик маҳсулотларини ушбу мамлакатга экспорт қилиши мумкин. Айтилишича, хизмат томонидан республика бозорига экспорт қилиш ҳуқуқига эга бўлган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар рўйхатини кенгайтириш бўйича ишлар давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0