Мирзиёев иштирокидаги йиғилиш: чегарадан ўтиш вақти 20 дақиқагача қисқартирилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаОпределены задачи в сфере транспорта
Определены задачи в сфере транспорта
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.01.2025
Oбуна бўлиш
Матбуот хизмати: жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик қилиш тартиби доимий бўлади.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев транспорт ва логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда сўнгги 7 йилда маҳаллий ташувчиларни қўллаб-қувватлаш натижасида юк автомобиллари сони 7 карра ошиб, 26 мингга етган. Уларнинг халқаро ташишдаги улуши эса 35 фоиздан 60 фоизга ошган.
“Лекин дунёдаги геосиёсий вазият бу соҳада қийинчилик туғдирмоқда. Ғарб йўналишида ташиш муддати 2 карра, харажати эса 1,5 баробаргача ошиб кетаяпти. Айрим Европа мамлакатлари чегараларидаги ўтказиш пунктлари ёпилган, бошқаларида узоқ навбатлар юзага келган. Шу боис транспорт-логистика тизимини изчил ривожлантириш ва ташқи савдо йўналишларини диверсификация қилиш зарурлиги таъкидланди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, халқаро ва минтақавий бозорларга олиб чиқадиган муқобил йўналишлар бўйлаб жойлашган мамлакатлар билан транзит юк ташувларни соддалаштириш ва эркинлаштириш, чегараларда ундириладиган йиғимларни ўзаро тенглик асосида камайтириш ёки бекор қилиш чораларини кўриш керак.
“Республикада юк жўнатувчи ва ташувчини ўзаро боғлайдиган экспедиторлик хизматларининг асосий қисми хорижий компанияларга тўғри келади. Бу соҳада маҳаллий экспедиторларимни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг халқаро юк ташишдаги хизматларига қўшилган қиймат солиғи олинмайдиган бўлди. Натижада маҳаллий корхоналар улушини 45-50 фоизга чиқариш имконияти кўрсатиб ўтилди”, — дея қайд этилган хабарда.
Йиғилишда қуйидагилар маълум қилинди:
Шу каби чоралар орқали халқаро юк ташиш ҳажмини 2 карра ошириш, транспорт хизматлари экспортини камида 3 миллиард долларга етказиш вазифаси белгиланди.
Мутасаддиларга электрон навбат тизимини кенг жорий этиб, чегарадан ўтиш вақтини 20 дақиқагача қисқартириш, транспорт воситаларини онлайн кузатиш тизимини йўлга қўйиш орқали қўшимча юк оқимларини жалб қилиш бўйича топшириқлар берилди.
Икки йил олдин жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик қилишига вақтинчалик рухсат берилган эди. Бунинг натижасида таксичилар сони 6 баробар ошиб, 457 мингга етди. Шу боис энди бу тартиб доимий бўлиши айтилди.
Таксиларга мижоз топишда қулай ахборот хизматлари бозори шаклланди. Ҳозирда 151 та агрегатор компаниялар иш юритаяпти ва бу яна ўсиб бораяпти. Шу боис агрегаторлар фаолиятини тартибга солиш, уларнинг давлат, ҳайдовчи ва йўловчилар олдидаги мажбуриятини аниқ белгилаш вазифаси қўйилди.
Янгиликлар лентаси
0