Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Беларусь музокаралар учун ЕОИИ шартномасига тузатишлар лойиҳасини маъқуллади

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишЕвразийский экономический форум в Москве
Евразийский экономический форум в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.01.2025
Oбуна бўлиш
Баённома лойиҳасини тайёрлаш ЕОИИ тўғрисидаги шартномани ҳуқуқни қўллаш амалиётини ҳисобга олган ҳолда янгилаш зарурати билан боғлиқ.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги протокол лойиҳасини музокаралар учун асос сифатида маъқуллади, деб хабар берди Беларусь давлат раҳбари матбуот хизмати.
“Беларусь президенти Александр Лукашенко 2014 йил 29 майдаги Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги протокол лойиҳасини маъқуллади. Давлат раҳбари 11 январь куни “Халқаро шартнома лойиҳаси тўғрисида”ги тегишли фармонни имзолади”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳужжат музокаралар учун асос сифатида тасдиқланган.
“Баённома лойиҳасини тайёрлаш ЕОИИ тўғрисидаги шартномани ҳуқуқни қўллаш амалиётини ҳисобга олган ҳолда янгилаш зарурати билан боғлиқ”, — дея тушунтирди матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, ўзгартиришлар божхона тартибга солиш, савдо, рақобат, давлат харидлари, энергетика, транспорт назорати, техник тартибга солиш масалаларига тегишли.
Янгиликлар лентаси
0