https://sputniknews.uz/20250110/ozbekiston-pokiston-senat-47498393.html
Ўзбекистон ва Покистон сенатлари ўртасида алоқалар жадаллашади
Ўзбекистон ва Покистон сенатлари ўртасида алоқалар жадаллашади
Sputnik Ўзбекистон
Сайдал Хан Покистон ва Ўзбекистон парламентларининг юқори палаталари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлигини билдирди. Яқин келажакда ўзбекистонлик ҳамкасблари билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш истиқболлари борасидаги таклифлари билан ўртоқлашди. Жумладан, сенатлар тизимида мавжуд дўстлик гуруҳлари имкониятларидан кенг фойдаланиш, ўзаро ташрифлар, устувор йўналишларни муҳокама қилиш бўйича онлайн учрашувлар ташкил этишнинг муҳимлигини алоҳида қайд этди.
2025-01-10T12:36+0500
2025-01-10T12:36+0500
2025-01-10T14:49+0500
ўзбекистон
покистон
ҳамкорлик
учрашув
элчи
ўзбекистон олий мажлиси сенати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/0a/47498062_0:22:1118:651_1920x0_80_0_0_477e9a57ee6b8e9c0954d6a4f6154de9.jpg
TOШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. 2025 йилда Ўзбекистон ва Покистон сенатлари ўртасида алоқалар янада жадаллашади. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистон Сенати раиси ўринбосари Сайдал Хан билан учрашди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш, олий даража эришилган келишувлар ижроси устидан парламент мониторингини олиб бориш, икки мамлакат қонунчилик органлари ўртасидаги муносабатларни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.Ўзаро ҳамкорлик барча жабҳаларда изчил ривожланиш босқичига киргани, минтақавий боғлиқлик инфратузилма ташаббуслари, жумладан, Трансафғон темир йўлини қуриш бўйича муҳим келишувларга эришилгани эътироф этилди.Давлатлараро муносабатларни ривожлантириш ва олий даражада эришилган келишувларни мониторинг қилиш ҳамда амалга ошириш учун парламент платформасининг аҳамияти таъкидланди.Икки давлат ҳудудлари ўртасидаги мунтазам алоқаларнинг йўлга қўйилиши савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштириш учун мустаҳкам асос яратиши, товар айланмаси ҳажмини кескин ошириши, экспорт-импорт номенклатурасини кенгайтиришига ишонч билдирилди. Ҳудудлараро форум эса ушбу мақсадларга эришишнинг амалий механизми сифатида эътироф этилди.
https://sputniknews.uz/20241206/tanzila-narbaeva-pokiston-elchisi-46968315.html
ўзбекистон
покистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/0a/47498062_111:0:1008:673_1920x0_80_0_0_598930fa863292b717bbdd6cad77a417.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон покистон сенат
ўзбекистон покистон сенат
Ўзбекистон ва Покистон сенатлари ўртасида алоқалар жадаллашади
12:36 10.01.2025 (янгиланди: 14:49 10.01.2025) Сенатлар тизимида мавжуд дўстлик гуруҳлари имкониятларидан кенг фойдаланиш, онлайн учрашувлар ташкил этишнинг муҳимлиги қайд этилди.
TOШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. 2025 йилда Ўзбекистон ва Покистон сенатлари ўртасида алоқалар янада жадаллашади. Бу ҳақда “Дунё” АА
хабар берди. Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистон Сенати раиси ўринбосари Сайдал Хан билан учрашди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш, олий даража эришилган келишувлар ижроси устидан парламент мониторингини олиб бориш, икки мамлакат қонунчилик органлари ўртасидаги муносабатларни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзаро ҳамкорлик барча жабҳаларда изчил ривожланиш босқичига киргани, минтақавий боғлиқлик инфратузилма ташаббуслари, жумладан, Трансафғон темир йўлини қуриш бўйича муҳим келишувларга эришилгани эътироф этилди.
Давлатлараро муносабатларни ривожлантириш ва олий даражада эришилган келишувларни мониторинг қилиш ҳамда амалга ошириш учун парламент платформасининг аҳамияти таъкидланди.
Сайдал Хан Покистон ва Ўзбекистон парламентларининг юқори палаталари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлигини билдирди. Яқин келажакда ўзбекистонлик ҳамкасблари билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш истиқболлари борасидаги таклифлари билан ўртоқлашди. Жумладан, сенатлар тизимида мавжуд дўстлик гуруҳлари имкониятларидан кенг фойдаланиш, ўзаро ташрифлар, устувор йўналишларни муҳокама қилиш бўйича онлайн учрашувлар ташкил этишнинг муҳимлигини алоҳида қайд этди.
Икки давлат ҳудудлари ўртасидаги мунтазам алоқаларнинг йўлга қўйилиши савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштириш учун мустаҳкам асос яратиши, товар айланмаси ҳажмини кескин ошириши, экспорт-импорт номенклатурасини кенгайтиришига ишонч билдирилди. Ҳудудлараро форум эса ушбу мақсадларга эришишнинг амалий механизми сифатида эътироф этилди.