https://sputniknews.uz/20250109/tramp-meksika-amerika-47491773.html
Трампга жавоб: Мексика президенти Америкага тарихий номини қайтаришни таклиф қилди
Трампга жавоб: Мексика президенти Америкага тарихий номини қайтаришни таклиф қилди
Sputnik Ўзбекистон
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум Дональд Трампнинг Мексика кўрфазини Америка кўрфази деб қайта номлаш нияти ҳақидаги сўзларидан сўнг, бу ном халқаро институтлар томонидан узоқ вақт олдин тан олинганини таъкидлади. У бутун қитъага Мексика Америкаси тарихий номини қайтаришни таклиф қилди.
2025-01-09T16:49+0500
2025-01-09T16:49+0500
2025-01-09T16:57+0500
дунёда
дунё янгиликлари
мексика
ақш
дональд трамп
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/05/33530781_0:0:3100:1745_1920x0_80_0_0_03982a33299c622996b4402c426a6a37.jpg
TOШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Мексика президенти Клаудия Шейнбаум Дональд Трампнинг Мексика кўрфазини Америка кўрфази деб қайта номлаш нияти ҳақидаги сўзларидан сўнг бу ном халқаро институтлар томонидан узоқ вақт олдин тан олинганини таъкидлади. У бутун қитъага Мексика Америкаси тарихий номини қайтаришни таклиф қилди.Бир кун аввал АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Мексика кўрфазининг номини Америка кўрфази деб ўзгартириш нияти борлигини маълум қилиб, бу қадам унинг маъмурияти янги сиёсатининг бир қисмига айланишини таъкидлади. Трамп унинг маъмурияти кўрфаз номини ўзгартиришга аниқ қачон қарор қилиши мумкинлигини айтмади, бироқ яқин орада бу ҳақда эълон қилинишини таъкидлади.Мексика президенти билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида қатнашган Шейнбаум маъмурияти маслаҳатчиси Хосе Альфонсо Суарес дель Реалнинг сўзларига кўра, Мексика кўрфази номи XVI асрдан бери халқаро миқёсда тан олинган ва АҚШдан ҳам қадимий ҳисобланади.
https://sputniknews.uz/20250108/tramp-ukraina-nato-47472161.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/05/33530781_174:0:2905:2048_1920x0_80_0_0_2bf89b371389b58295be67ff04463bc5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
трамп мексика америка
Трампга жавоб: Мексика президенти Америкага тарихий номини қайтаришни таклиф қилди
16:49 09.01.2025 (янгиланди: 16:57 09.01.2025) Шейнбаум маъмурияти маслаҳатчиси Хосе Альфонсо Суарес дель Реалнинг сўзларига кўра, Мексика кўрфази номи XVI асрдан бери халқаро миқёсда тан олинган.
TOШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Мексика президенти Клаудия Шейнбаум Дональд Трампнинг Мексика кўрфазини Америка кўрфази деб қайта номлаш нияти ҳақидаги сўзларидан сўнг бу ном халқаро институтлар томонидан узоқ вақт олдин тан олинганини таъкидлади. У бутун қитъага Мексика Америкаси тарихий номини қайтаришни
таклиф қилди. “Шубҳасиз, Мексика кўрфазининг номини Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти агентлиги тан олган. Лекин нега биз (Шимолий Американи - таҳр.) Мексика Америкаси деб атамаймиз? Чиройли эшитилади, шундай эмасми? Аслини олганда, 1607 йилдан бери, Апацинган ташкил топганидан бери, у Мексика Америкаси бўлган”, - деди Шейнбаум матбуот анжуманида қитъанинг тарихий хариталарини тақдим этиб.
Бир кун аввал АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Мексика кўрфазининг номини Америка кўрфази деб ўзгартириш нияти борлигини маълум қилиб, бу қадам унинг маъмурияти янги сиёсатининг бир қисмига айланишини таъкидлади. Трамп унинг маъмурияти кўрфаз номини ўзгартиришга аниқ қачон қарор қилиши мумкинлигини айтмади, бироқ яқин орада бу ҳақда эълон қилинишини таъкидлади.
Мексика президенти билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида қатнашган Шейнбаум маъмурияти маслаҳатчиси Хосе Альфонсо Суарес дель Реалнинг сўзларига кўра, Мексика кўрфази номи XVI асрдан бери халқаро миқёсда тан олинган ва АҚШдан ҳам қадимий ҳисобланади.