https://sputniknews.uz/20250107/xitoy-festival-registon-muz-maket-47465736.html
Хитойдаги фестивалда Регистоннинг муздан ясалган макети намойиш этилмоқда
Хитойдаги фестивалда Регистоннинг муздан ясалган макети намойиш этилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Хитойнинг Харбин шаҳридаги "Муз ва қорнинг катта олами" тематик паркида 26-қишки муз ва қор фестивали бўлиб ўтмоқда. 07.01.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-01-07T13:38+0500
2025-01-07T13:38+0500
2025-01-07T13:38+0500
жамият
ўзбекистон
хитой
фестивал
самарқанд
муз
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/07/47464796_1:0:1471:827_1920x0_80_0_0_9c455c12335c83a5857b6102ceb585e9.jpg
TOШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Хитойда бўлиб ўтаётган 26-қишки муз ва қор фестивалида Регистоннинг муздан ясалган макети намойиш этилмоқда, дея хабар берди "Дунё" АА. Харбин шаҳридаги "Муз ва қорнинг катта олами" тематик паркида 26-қишки муз ва қор фестивали бўлиб ўтмоқда. Ташкилотчилар маълум қилишича, майдони миллион квадрат метр бўлган қорли шаҳарчани қуриш учун жами 300 минг куб метр муз ва қор сарфланди. Шаҳарча тўққизта асосий зонага бўлинган. Уларда Осиё Олимпия Кенгашига аъзо 42 та мамлакат ва 3 та ҳудуднинг диққатга сазовор жойлари макетлари яратилган. Унинг дизайни ва қурилишида 2025 йил 7 февраль куни Харбинда бошланадиган қишки Осиё ўйинлари элементларидан фойдаланилган. Маълумот учун, "Муз ва қорнинг катта олами" тематик паркига 1999 йилда асос солинган. 2024 йилда муз шаҳрига 3 миллионга яқин одам ташриф буюрган.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/07/47464796_184:0:1287:827_1920x0_80_0_0_ac1fadd1bed37f0123d88f38f9476333.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, хитой, фестивал, самарқанд, муз
жамият, ўзбекистон, хитой, фестивал, самарқанд, муз
Хитойдаги фестивалда Регистоннинг муздан ясалган макети намойиш этилмоқда
Хитойнинг Харбин шаҳридаги "Муз ва қорнинг катта олами" тематик паркида 26-қишки муз ва қор фестивали бўлиб ўтмоқда.
TOШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Хитойда бўлиб ўтаётган 26-қишки муз ва қор фестивалида Регистоннинг муздан ясалган макети намойиш этилмоқда, дея хабар берди
"Дунё" АА. Харбин шаҳридаги "Муз ва қорнинг катта олами" тематик паркида 26-қишки муз ва қор фестивали бўлиб ўтмоқда.
“Анъанавий фестивалнинг асосий диққатга сазовор жойларидан бири Самарқанддаги Регистон майдонининг муздан ишланган макетидир”, — дейилади хабарда.
Ташкилотчилар маълум қилишича, майдони миллион квадрат метр бўлган қорли шаҳарчани қуриш учун жами 300 минг куб метр муз ва қор сарфланди.
Шаҳарча тўққизта асосий зонага бўлинган. Уларда Осиё Олимпия Кенгашига аъзо 42 та мамлакат ва 3 та ҳудуднинг диққатга сазовор жойлари макетлари яратилган. Унинг дизайни ва қурилишида 2025 йил 7 февраль куни Харбинда бошланадиган қишки Осиё ўйинлари элементларидан фойдаланилган.
“Ташриф буюрувчилар мингдан ортиқ ғаройиб ҳамда ранг-баранг ёритгичли муз ва қор ҳайкалларини, шу жумладан, Осиё давлатларининг намунавий биноларида тасвирланган арт-объектларини кўришлари мумкин. Бу ерда ҳар бир киши учун турли маданий тадбирлар ва қишки кўнгилочар дастурлардан баҳраманд бўлиш имконияти мавжуд”, — дея қайд этилган хабарда.
Маълумот учун, "Муз ва қорнинг катта олами" тематик паркига 1999 йилда асос солинган. 2024 йилда муз шаҳрига 3 миллионга яқин одам ташриф буюрган.