https://sputniknews.uz/20250107/sirdaryo-suv-hisob-raqamlashtirish-47469690.html
Сирдарё суви ҳисобини рақамлаштириш жараёни қандай кетмоқда — мутахассис жавоби
Сирдарё суви ҳисобини рақамлаштириш жараёни қандай кетмоқда — мутахассис жавоби
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қозоғистон халқаро молия ташкилотлари билан музокаралар олиб бормоқда. 07.01.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-01-07T18:00+0500
2025-01-07T18:00+0500
2025-01-07T18:00+0500
жамият
ўзбекистон
қозоғистон
сув
сирдарё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1168/75/11687575_0:316:3072:2044_1920x0_80_0_0_ae89ef7fc102a0e450a8aa67934e8c64.jpg
TOШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Қозоғистон ва Ўзбекистон Сирдарё суви ҳисобини автоматлаштиришнинг техник шартларини ишлаб чиқиш бўйича келишиб олди. Бу ҳақда Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги маълум қилди. Аввалроқ Қозоғистон ва Ўзбекистон Сирдарё ҳавзасида сувни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимлари ўрнатиладиган 10 та жойни аниқлаган эди. Улардан 5 таси Қозоғистон ҳудудида, яна 5 таси мос равишда Ўзбекистон ҳудудида жойлашган. Бугунги кунда томонлар халқаро молия ташкилотлари билан музокаралар олиб бормоқда. Лойиҳанинг умумий техник шартлари Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан ишлаб чиқилмоқда.
ўзбекистон
қозоғистон
сирдарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1168/75/11687575_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_0718e0d210f31b98ade44cdbe3556adc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, қозоғистон, сув, сирдарё
жамият, ўзбекистон, қозоғистон, сув, сирдарё
Сирдарё суви ҳисобини рақамлаштириш жараёни қандай кетмоқда — мутахассис жавоби
Ўзбекистон ва Қозоғистон халқаро молия ташкилотлари билан музокаралар олиб бормоқда.
TOШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Қозоғистон ва Ўзбекистон Сирдарё суви ҳисобини автоматлаштиришнинг техник шартларини ишлаб чиқиш бўйича келишиб олди. Бу ҳақда Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги
маълум қилди. Аввалроқ Қозоғистон ва Ўзбекистон Сирдарё ҳавзасида сувни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимлари ўрнатиладиган 10 та жойни аниқлаган эди. Улардан 5 таси Қозоғистон ҳудудида, яна 5 таси мос равишда Ўзбекистон ҳудудида жойлашган.
Бугунги кунда томонлар халқаро молия ташкилотлари билан музокаралар олиб бормоқда. Лойиҳанинг умумий техник шартлари Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан ишлаб чиқилмоқда.
“Фақат дастлабки 10 та ҳудуд аниқланган. Умуман олганда, биз барча асосий ўлчаш станцияларини автоматлаштириш ва сув ҳисобининг тўлиқ шаффофлигини таъминлашни режалаштирганмиз. Қирғизистон ва тожикистонлик ҳамкасбларимиз билан музокаралар олиб боришда бу масалани фаол илгари сурмоқдамиз”, — дейди вазир ўринбосари Нурлан Алдамжаров.