Ўзбекистон ва Покистон саноат ва бизнес соҳаларида ҳамкорлик бошлайди

© Depositphotos / BongkarnGraphicКоманда разработчиков над созданием шаблона смартфона
Команда разработчиков над созданием шаблона смартфона - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.01.2025
Oбуна бўлиш
Покистоннинг Карачи шаҳридаги "Коранги" саноат зонасидаги тадбиркорлар иштирокида бизнес-форум ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Ўзбекистон ва Покистон саноат ва бизнес соҳаларида алоқаларни мустаҳкамлайди, дея хабар берди "Дунё" АА.
Қайд этилишича, Покистоннинг Карачи шаҳридаги "Коранги" саноат зонасидаги тадбиркорлар иштирокида бизнес-форум ўтказилди. Унда Синд вилояти Инвестиция кенгашининг раҳбарияти, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, пластик қувурлар ва қурилиш маҳсулотлари, тўқимачилик, фуқаро авиацияси ва карго соҳаларида фаолият юритувчи компанияларнинг бошлиқлари иштирок этди.
Иштирокчилар билан Ўзбекистон ва Покистон ўртасида қайд этилган соҳаларда манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш механизмлари ва шартлари муҳокама қилинди.
"Ўзбекистон ва Покистон мутасадди вазирлик ва идоралари ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни янада жадаллаштириш, мавжуд салоҳиятни тўлақонли ишга солиш, саноат ҳамкорлигини янги босқичга кўтариш устида ишлашмоқда. Жумладан, икки давлат ҳудудлари делегацияларининг ташрифларини ташкил этиш, саноат маҳсулотлари кўргазмаларини уюштириш, бизнес-форумлар ва B2B шаклидаги учрашувларни ўтказиш масалалари 2025 йилга мўлжалланган иш режамизга киритилган", — деди элчи Алишер Тўхтаев.
Бизнес-форум доирасида, шунингдек, Бухоро, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларининг инвестицион лойиҳа таклифлари тақдимоти ўтказилди.
Тадбиркорлар саноат ишлаб чиқариш жараёнида ишлатилувчи хом-ашё ва ярим тайёр маҳсулотларни Ўзбекистондан етказиб бериш, мамлакатда ўз фаолиятини йўлга қўйишга қизиқиш билдиришди.

"Покистон ва Ўзбекистон бизнес ва саноат доиралари ўртасидаги ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича тегишли ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишга бевосита тадбиркорларнинг ўзларини ва консультатив таҳлил марказларини жалб қилиш, томонларнинг манфаатини ҳисобга олган ҳолда таклифларни шакллантириш муҳим ҳисобланади. Бу албатта кўрилаётган чораларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилади", — деди Покистон бизнес гуруҳлар ташкилоти раиси Фараз ур-Реҳман.

"SA Group of Companies" раҳбари Саман Абид қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатида қўшма лойиҳаларни амалга оширишни Карачи ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасида алоқаларни ривожлантиришнинг янги йўналиши сифатида қайд этди.
"Roshan Builders and Developers" компанияси раиси Васим ур-Реҳман Ўзбекистонда уй-жой ва ижтимоий комплексларни қуришда иштирок этиш, девелоперлик фаолиятини йўлга қўйишни режалаштираётганини, маҳаллий ҳамкор топилса, биргаликда ишлаш шартларини келишишга тайёрлигини билдирди.
Карачи бизнес доира вакиллари ташаббусига кўра, томонларга мақбул муддатларда Тошкент ёки Карачида бизнес-форум ва B2B шаклида музокараларни ташкил этишга келишилди.
Пакистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.01.2025
Ўзбекистон Покистонда савдо уйи ва маданий марказ очди
Янгиликлар лентаси
0