Ўзбекистонлик қиличбозлар Колумбиядаги Жаҳон кубоги босқичини юқори нотада якунлашди

© НОКМолодые саблисты Узбекистана завершили этап Кубка мира в Колумбии на высокой ноте.
Молодые саблисты Узбекистана завершили этап Кубка мира в Колумбии на высокой ноте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.01.2025
Oбуна бўлиш
Колумбияда сабля ва БААда рапира йўналиши бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда.
TOШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Ўзбекистонлик қиличбозлар учун сабля ва рапира йўналиши бўйича ташкил этилаётган Жаҳон кубоги муваффақиятли ўтди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Саблячилар Колумбиядаги Жаҳон кубогини олтита медаль билан тугатишди.
© НОКМолодые саблисты Узбекистана завершили этап Кубка мира в Колумбии на высокой ноте.
Молодые саблисты Узбекистана завершили этап Кубка мира в Колумбии на высокой ноте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.01.2025
Молодые саблисты Узбекистана завершили этап Кубка мира в Колумбии на высокой ноте.
Ёш қиличбозларимиз Колумбияда ўтган сабля бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичини юқори нотада якунлашди. Қувонарлиси, жамоавий дастурда ҳам ҳамюртларимиз муваффақиятли иштирок этиб, олтин медалларга эгалик қилдилар", —дейилади хабарда.
© НОКМолодые саблисты Узбекистана завершили этап Кубка мира в Колумбии на высокой ноте.
Молодые саблисты Узбекистана завершили этап Кубка мира в Колумбии на высокой ноте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.01.2025
Молодые саблисты Узбекистана завершили этап Кубка мира в Колумбии на высокой ноте.
Қизлар финалда мексикалик тенгқурларини 45:20, йигитлар эса мезбонларни 45:28 ҳисобларида мағлубиятга учратишди. Шу тариқа, яккалик баҳслари билан ҳисоблаганда спортчилар ушбу мусобақани 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан якунлашди.
Эслатиб ўтамиз, Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари Колумбияда сабля ва БААда рапира йўналиши бўйича ташкил этилаётган Жаҳон кубогининг биринчи босқич беллашувларида иштирок этишмоқда. Қизлар ўртасида кечган беллашувларда Самира Шокирова бронза медалига сазовор бўлди. Рапира баҳсларида эса йигитлардан бироз омад юз ўгирди.
Қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича яккалик беллашувлари йигитлар учун омадли ўтди ва улар барча турдаги медалларга эгалик қилишди.
“Муросасиз баҳслар якунида икки ўзбек спортчиси - Муса Аймуратов ҳамда Сардор Абдукаримбеков олтин медаль учун кураш олиб боришди. Унда Аймуратовнинг қўли баланд келиб, ғолибликни қўлга киритди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Алпамис Уракбаев бронза медалларидан бирига сазовор бўлди.
Янгиликлар лентаси
0