https://sputniknews.uz/20250105/reimbursatsiya-dastur-bepul-dori-47440195.html
Реимбурсация дастури: кимларга бепул дорилар берилади?
Реимбурсация дастури: кимларга бепул дорилар берилади?
Sputnik Ўзбекистон
Реимбурсация дастури 2026 йилнинг якунига қадар мамлакатнинг барча ҳудудларида жорий этилади. 05.01.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-01-05T14:33+0500
2025-01-05T14:33+0500
2025-01-05T14:33+0500
жамият
ўзбекистон
дори
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/06/23807728_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_672f2b4bd2212c4b72177991a603dc37.jpg
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Сурункали касалликларга чалинган беморларга бепул дори-дармонлар берилади, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.Қайд этилишича, реимбурсация (харажатларни қоплаш) тизими 2020 — 2024 йиллар давомида Сирдарё вилоятида синовдан ўтказилди. Ҳозирда эса Тошкент шаҳрида ҳам амалиётга татбиқ этилмоқда.Бунда президентнинг 2024 йил 5 сентябрдаги “Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, шифокор томонидан расмийлаштирилган электрон рецепт асосида дори воситалари беморга дорихоналар томонидан бепул берилади. Барча харажатлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.Тизим қандай ишлайди?Тизимдан фойдаланиш имкон қадар соддалаштирилган. Фуқаро, оилавий шифокорга бориб учрайди, юқоридаги касалликлардан бири ёки бир нечтаси аниқланадиган бўлса, шифокор электрон рецепт шакллантиради. Сўнг бемор телефонига СМС код келади ва шу код Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан шартнома тузган дорихонага ҳам боради. Бемор ёки унинг яқинларидан бири шу СМС кодни дорихона ходимига кўрсатиб, рецептдаги дориларни олиши мумкин бўлади.Бемор ўзи олган дориларни қабул қилиб бўлгач, яна шифокор ҳузурига келади. Шифокор уни текшириб бўлгач, янги электрон рецептни шакллантиради. Бу галги дорилар миқдори, яъни дозаси фарқ қилиши мумкин. Муҳими, ана шу жараён то бемор дарддан тўлиқ фориғ бўлиб кетгунича давом этади.“Шу ўринда яна бир жиҳатни кўздан қочирмаслик жоиз. Гап беморларда кузатиладиган ўзига хос “инжиқлик” ҳақида бормоқда. Айрим беморларнинг дори воситаларини вақтида қабул қилмаслиги ҳолатлари учраб туради. Бу жиҳат ҳам дастур ижодкорлари эътиборидан четда қолмаган. Потранаж ҳамшираси ўзининг ҳудудида дастур доирасидаги неча бемор борлигини яхши билади ва тез-тез уларнинг уйига бориб, нарозат қилиб туради. Кимдир дорини вақтида қабул қилмаётган бўлса, ҳамшира тушунтириш ишлари олиб боради”, — дея қайд этилган хабарда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/06/23807728_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_a43da9717d5d0274141673632dcdd293.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, дори, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
жамият, ўзбекистон, дори, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
Реимбурсация дастури: кимларга бепул дорилар берилади?
Реимбурсация дастури 2026 йилнинг якунига қадар мамлакатнинг барча ҳудудларида жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Сурункали касалликларга чалинган беморларга бепул дори-дармонлар берилади, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги
матбуот хизмати. Қайд этилишича, реимбурсация (харажатларни қоплаш) тизими 2020 — 2024 йиллар давомида Сирдарё вилоятида синовдан ўтказилди. Ҳозирда эса Тошкент шаҳрида ҳам амалиётга татбиқ этилмоқда.
“Реимбурсация дастури 2026 йилнинг якунига қадар мамлакатнинг барча ҳудудларида жорий этилади”, — дейилган хабарда.
Бунда президентнинг 2024 йил 5 сентябрдаги “Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, шифокор томонидан расмийлаштирилган электрон рецепт асосида дори воситалари беморга дорихоналар томонидан бепул берилади. Барча харажатлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
“Ҳозир дастурга 7 хил сурункали хасталик — гипертония, юрак-ишемик касаллиги, қандли диабетнинг 2 тури, бронхиал астма ва ўпканинг сурункали обструктив хасталиги киритилган бўлиб, уларга чалинган беморларга 27 хил дори-дармонлар бепул берилади”, — дейилади хабарда.
Тизимдан фойдаланиш имкон қадар соддалаштирилган. Фуқаро, оилавий шифокорга бориб учрайди, юқоридаги касалликлардан бири ёки бир нечтаси аниқланадиган бўлса, шифокор электрон рецепт шакллантиради. Сўнг бемор телефонига СМС код келади ва шу код Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан шартнома тузган дорихонага ҳам боради. Бемор ёки унинг яқинларидан бири шу СМС кодни дорихона ходимига кўрсатиб, рецептдаги дориларни олиши мумкин бўлади.
“СМС яхши ишламайдиган жойлардаги беморлар нима қилади? Албатта, бу масала ҳам ҳисобга олинган. Оилавий шифокор томонидан QR-кодли электрон рецепт шакиллантирилади ва беморга берилади. Бемор ёки унинг яқинларидан бири QR-кодли электрон рецептни Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан шартнома тузган дорихона ходимига тақдим этади ва ўзига керакли дори воситаларини олади”, — дея аниқлик киритилган хабарда.
Бемор ўзи олган дориларни қабул қилиб бўлгач, яна шифокор ҳузурига келади. Шифокор уни текшириб бўлгач, янги электрон рецептни шакллантиради. Бу галги дорилар миқдори, яъни дозаси фарқ қилиши мумкин. Муҳими, ана шу жараён то бемор дарддан тўлиқ фориғ бўлиб кетгунича давом этади.
“Шу ўринда яна бир жиҳатни кўздан қочирмаслик жоиз. Гап беморларда кузатиладиган ўзига хос “инжиқлик” ҳақида бормоқда. Айрим беморларнинг дори воситаларини вақтида қабул қилмаслиги ҳолатлари учраб туради. Бу жиҳат ҳам дастур ижодкорлари эътиборидан четда қолмаган. Потранаж ҳамшираси ўзининг ҳудудида дастур доирасидаги неча бемор борлигини яхши билади ва тез-тез уларнинг уйига бориб, нарозат қилиб туради. Кимдир дорини вақтида қабул қилмаётган бўлса, ҳамшира тушунтириш ишлари олиб боради”, — дея қайд этилган хабарда.