https://sputniknews.uz/20250103/tahliliy-va-tadqiqot-tuzilmalar-kengash-47422436.html
Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолияти: Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди
Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолияти: Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди
Sputnik Ўзбекистон
Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди. “Мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланиш соҳаларидаги стратегик таҳлил ва тадқиқот қилиш фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
2025-01-03T11:11+0500
2025-01-03T11:11+0500
2025-01-03T11:15+0500
ўзбекистон
президент қарори
таҳлил
тадқиқот
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/06/15127285_0:645:2047:1796_1920x0_80_0_0_b5aa2a87ed64efbb5c9c216ddefd575f.jpg
ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди. “Мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланиш соҳаларидаги стратегик таҳлил ва тадқиқот қилиш фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.Мувофиқлаштирувчи кенгаш ички ва ташқи сиёсат жараёнлари бўйича стратегик тадқиқотларни ташкил қилиш ҳамда уларни ўтказишнинг барча жараёнларини мувофиқлаштириш масалаларига масъул бўлган маслаҳат органи ҳисобланади.Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, умумий мувофиқлаштириш ҳамда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш президентнинг Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси томонидан амалга оширилади.Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилмасида қуйидаги йўналишларга масъул бўлган ишчи гуруҳлар ташкил қилинади:
https://sputniknews.uz/20240116/kriminologiya-tadqiqot-institut-42058164.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/06/15127285_0:453:2047:1988_1920x0_80_0_0_9da05de6ddfba1d577ffb48128da6e86.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар кенгаш
таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар кенгаш
Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолияти: Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди
11:11 03.01.2025 (янгиланди: 11:15 03.01.2025) Кенгаш фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, умумий мувофиқлаштириш президентнинг Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси томонидан амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди. “Мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланиш соҳаларидаги стратегик таҳлил ва тадқиқот қилиш фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори
қабул қилинди. Ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланиш бўйича узоқ муддатли стратегик таҳлилий ҳужжатларни ҳамда мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатига оид таклифларни мунтазам равишда президентга киритиб бориш Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Мувофиқлаштирувчи кенгаш ички ва ташқи сиёсат жараёнлари бўйича стратегик тадқиқотларни ташкил қилиш ҳамда уларни ўтказишнинг барча жараёнларини мувофиқлаштириш масалаларига масъул бўлган маслаҳат органи ҳисобланади.
Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, умумий мувофиқлаштириш ҳамда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш президентнинг Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси томонидан амалга оширилади.
Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилмасида қуйидаги йўналишларга масъул бўлган ишчи гуруҳлар ташкил қилинади:
хавфсизлик ва ижтимоий барқарорлик;
давлат ва жамият қурилиши;
ижтимоий-иқтисодий ривожланиш;
ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорлик;
ҳудудларни стратегик режалаштириш ва ривожлантириш;
экологик кун тартиби, шу жумладан иқлим ўзгариши, сув тақчиллиги масалалари.