https://sputniknews.uz/20250103/ozbekistonning-comstech-bilan-hamkorlik-istiqbollari-47424185.html
Ўзбекистоннинг COMSTECH билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистоннинг COMSTECH билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон элчиси Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Илмий ва технологик ҳамкорлик бўйича доимий қўмитаси бош координатори билан учрашди.
2025-01-03T12:26+0500
2025-01-03T12:26+0500
2025-01-03T12:26+0500
ўзбекистон
покистон
ислом ҳамкорлик ташкилоти
ҳамкорлик
илм-фан
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/03/47424023_0:0:713:401_1920x0_80_0_0_efa9807b859c5faa47d7ceee74bb8190.jpg
ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Исломобод шаҳрида Ўзбекистоннинг COMSTECH билан илмий-техникавий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Илмий ва технологик ҳамкорлик бўйича доимий қўмитаси (COMSTECH) бош координатори Иқбол Чоудри билан учрашди.Мулоқот чоғида илм-технологик йўналишда ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро манфаатли лойиҳалар ва ташаббусларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.COMSTECH бош координатори сўнгги йилларда илм-фан, инновацион технологияларни ривожлантириш ва уларни миллий иқтисодиёт тармоқларида бевосита қўллаш борасида Ўзбекистон эришаётган ютуқларни юқори баҳолади. Буларнинг барчаси Ўзбекистон президенти томонидан таълим ва инновацион ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижаси эканини эътироф этди.Иқбол Чоудри бошчилигидаги делегациянинг шу йилда Ўзбекистонга ташрифини ташкиллаштириб, ташриф доирасида илм-фан, олий академик таълим йўналишида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш, ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш томонлар иш жадвалига киритилди.Ўзбекистондан етишиб чиққан буюк мутафаккирларнинг инсоният илм-фани тараққиётига қўшган ҳиссаси тўғрисида халқаро тадбирлар, уларнинг илмий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ҳамкорликда астрономия, география, физика фанларидан халқаро мусобақалар, олимпиадалар ташкил этишга, талабалар ва тадқиқотчилар учун грант дастурларини ишлаб чиқишга келишилди.
ўзбекистон
покистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/03/47424023_0:0:713:535_1920x0_80_0_0_c07d5b83e4970cc20d2e7454239448ce.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон comstech ҳамкорлик
ўзбекистон comstech ҳамкорлик
Ўзбекистоннинг COMSTECH билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон элчиси Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Илмий ва технологик ҳамкорлик бўйича доимий қўмитаси бош координатори билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Исломобод шаҳрида Ўзбекистоннинг COMSTECH билан илмий-техникавий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда “Дунё” АА
хабар берди. Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Илмий ва технологик ҳамкорлик бўйича доимий қўмитаси (COMSTECH) бош координатори Иқбол Чоудри билан учрашди.
Мулоқот чоғида илм-технологик йўналишда ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро манфаатли лойиҳалар ва ташаббусларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
COMSTECH бош координатори сўнгги йилларда илм-фан, инновацион технологияларни ривожлантириш ва уларни миллий иқтисодиёт тармоқларида бевосита қўллаш борасида Ўзбекистон эришаётган ютуқларни юқори баҳолади. Буларнинг барчаси Ўзбекистон президенти томонидан таълим ва инновацион ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижаси эканини эътироф этди.
“Ўзбекистон заминида етишиб чиққан буюк мутафаккирлар, қомусий олимлар ва уламоларнинг дунё илм-фанига ва ислом цивилизациясига қўшган улкан ҳиссаси ҳеч кимга сир эмас. Ўзбекистон, хусусан мамлакат ОТМнинг юқори илмий салоҳиятидан яхши хабардормиз. Ушбу салоҳиятни халқаро платформалар орқали жаҳон илмий ҳамжамиятига намойиш қилиш муҳим. Шунга кўра, COMSTECH 57 та мамлакат илмий доиралари билан ҳамкорлик учун “ноёб эшик” вазифасини ўташи мумкин”, – дея қайд этди ташкилот раҳбари.
Иқбол Чоудри бошчилигидаги делегациянинг шу йилда Ўзбекистонга ташрифини ташкиллаштириб, ташриф доирасида илм-фан, олий академик таълим йўналишида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш, ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш томонлар иш жадвалига киритилди.
Ўзбекистондан етишиб чиққан буюк мутафаккирларнинг инсоният илм-фани тараққиётига қўшган ҳиссаси тўғрисида халқаро тадбирлар, уларнинг илмий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ҳамкорликда астрономия, география, физика фанларидан халқаро мусобақалар, олимпиадалар ташкил этишга, талабалар ва тадқиқотчилар учун грант дастурларини ишлаб чиқишга келишилди.