Ўзбекистон ҳудудлари ва Сахалин вилояти ўртасидаги ҳамкорлик жадаллашади

© Совет Федерации РФФлаги России и Узбекистана
Флаги России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.01.2025
Oбуна бўлиш
Россия вакилининг айтишича, сўнгги йилларда ҳудудда Ўзбекистондан келтирилган мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари, шунингдек, маиший ва электротехника жиҳозлари оммалашмоқда.
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудлари ва Россиянинг Сахалин вилояти ўртасидаги ҳамкорлик янада жадаллашади. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари амалий ташриф билан Сахалин вилоятида бўлди. Ташриф давомида Россия ТИВнинг Южно-Сахалинск шаҳридаги ваколатхонаси раҳбари Владимир Носов билан учрашув ўтказилди.
Мулоқот чоғида томонлар турли йўналишларда амалий ҳамкорликни ташкил этиш юзасидан фикр алмашдилар. Таълим соҳасида икки мамлакат ўртасидаги конструктив алоқалар мустаҳкамланиб бораётгани, бунинг натижасида Россиядаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар сони ошаётгани таъкидланди.
Суҳбат чоғида турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирлар, икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди. Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида доимий мулоқотни давом эттиришга келишиб олишди.
Дипломатлар, шунингдек, Сахалин вилояти инвестициялар, саноат ва ташқи алоқалар вазири Василий Грудев билан учрашув ўтказишди. Вазир минтақага ташриф буюрган Бош консулхона ходимларига миннатдорлик билдириб, Сахалин вилояти ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилишга тайёр эканлигини таъкидлади.
Консулхона вакиллари Ўзбекистонда савдо-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятлар ҳақида маълумот беришди.
Россия вакилининг айтишича, сўнгги йилларда ҳудудда Ўзбекистондан келтирилган мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари, шунингдек, юқори сифатли ва халқаро талабларга жавоб берадиган маиший ва электротехника жиҳозлари оммалашмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг маҳаллий аҳоли орасида жозибадор сайёҳлик йўналиши сифатида машҳурлиги ортиб бораётгани таъкидланди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Россиянинг Сахалин вилояти ўртасида савдо-иқтисодий, туризм ва гуманитар алоқаларни биргаликда ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.
Шавкат Мирзиёев посетил Технопарк в Яшнабадском районе Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.12.2024
Россия Приморск ўлкасида Тошкент технопаркининг филиалини очишни таклиф қилди
Янгиликлар лентаси
0