https://sputniknews.uz/20241231/ozbekiston-2025-yil-rossiya-fuqarolar-huquqiy-yordam-47403121.html
Келаси йилдан Россиядаги фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади — Миргация агентлиги
Келаси йилдан Россиядаги фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади — Миргация агентлиги
Sputnik Ўзбекистон
Миграция агентлиги: ёрдам кўрсатиш бўйича алоҳида гуруҳ фаолият олиб боради. 31.12.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-12-31T14:14+0500
2024-12-31T14:14+0500
2024-12-31T14:14+0500
миграция
мигрантлар
миграция агентлиги
ўзбекистон
россия
ёрдам
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/11/24608479_0:158:3077:1889_1920x0_80_0_0_3e70573d08c7cd262e2ccea28b8ccb2a.jpg
ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Келаси йилдан бошлаб Ўзбекистон Миграция агентлиги Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний равишда бўлган ва меҳнат қилаётган ватандошларга ҳудуддаги ҳуқуқий ҳолатни тартибга солиш учун ҳуқуқий ёрдам кўрсатади, дея хабар берди агентлик матбуот хизмати.Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Россия Федерациясида ноқонуний бўлган чет эл фуқаролари 2025 йил 30 апрелга қадар ўз ҳуқуқий мақомларини тартибга солишлари ёки мамлакатни мустақил равишда тарк этишлари лозим бўлган фармонни имзолади.Талаб қонуний равишда қолишни истаган хорижликларга нисбатан қўлланилмайди.Аввалроқ республика миграция агентлиги матбуот хизмати РИА Новостига хабар қилганидек, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида ташкиллаштирилган ишга қабул қилиш доирасида Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясида ишга жойлаштириш 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 4,3 бараварга ошиб, қарийб 50 минг кишини ташкил этди.Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг маълумотларига кўра, 2024 йилда хорижда вақтинча меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари сони учдан бирга камайган ва 1,14 миллион кишини ташкил этган. Шу билан бирга, ушбу маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўрталарида Россияда 1 миллионга яқин Ўзбекистон фуқаролари бўлган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/11/24608479_174:0:2903:2047_1920x0_80_0_0_d682cab7856ed43bf38ce1e10b9f016b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, мигрантлар, миграция агентлиги, ўзбекистон, россия, ёрдам
миграция, мигрантлар, миграция агентлиги, ўзбекистон, россия, ёрдам
Келаси йилдан Россиядаги фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади — Миргация агентлиги
Миграция агентлиги: ёрдам кўрсатиш бўйича алоҳида гуруҳ фаолият олиб боради.
ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Келаси йилдан бошлаб Ўзбекистон Миграция агентлиги Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний равишда бўлган ва меҳнат қилаётган ватандошларга ҳудуддаги ҳуқуқий ҳолатни тартибга солиш учун ҳуқуқий ёрдам кўрсатади, дея хабар берди агентлик
матбуот хизмати. Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Россия Федерациясида ноқонуний бўлган чет эл фуқаролари 2025 йил 30 апрелга қадар ўз ҳуқуқий мақомларини тартибга солишлари ёки мамлакатни мустақил равишда тарк этишлари лозим бўлган фармонни имзолади.
“Россия Федерациясида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг айрим тоифаларининг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисидаги 1126-сон Фармонга кўра Россияда ноқонуний бўлиб турган чет эл фуқаролари 2025 йилнинг 30 апрель санасигача мамлакатни тарк этиши ёки ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиши керак”, — дейилади хабарда.
Талаб қонуний равишда қолишни истаган хорижликларга нисбатан қўлланилмайди.
“Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги 2025 йилнинг январь ойидан бошлаб Россияда ишлаб юрган, аммо, ҳужжатларида камчилиги мавжуд бўлган барча юртдошларимизга ҳуқуқий, амалий ёрдам кўрсатишга тайёр. Бу масала бўйича алоҳида гуруҳ фаолият олиб боради. Ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари ҳақида қўшимча хабар берамиз”, — дейилади агентлик Telegram-каналида.
Аввалроқ республика миграция агентлиги матбуот хизмати РИА Новостига хабар қилганидек, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида ташкиллаштирилган ишга қабул қилиш доирасида Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясида ишга жойлаштириш 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 4,3 бараварга ошиб, қарийб 50 минг кишини ташкил этди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг маълумотларига кўра, 2024 йилда хорижда вақтинча меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари сони учдан бирга камайган ва 1,14 миллион кишини ташкил этган. Шу билан бирга, ушбу маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўрталарида Россияда 1 миллионга яқин Ўзбекистон фуқаролари бўлган.