Байрамда хавфсизликни таъминлаш учун 16 мингдан зиёд куч-воситалари сафарбар этилди — ИВВ

© Sputnik / Бахром ХатамовГлавная елка Ташкента открыта Ташкент
Главная елка Ташкента открыта Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.12.2024
Oбуна бўлиш
ИИВ: асосий байрам тадбирлари республиканинг 240 дан ортиқ объектида ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Янги йил байрами тадбирларида хавфсизликни таъминлаш бўйича жами 16 мингдан зиёд куч-воситалар сафарбар этилди. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова маълум қилди.
Музифа Султонова байрам тадбирлари давомида жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот берди.
Унинг қайд этишича, асосий байрам тадбирлари республиканинг 240 дан ортиқ объектида ўтказилмоқда.
“Тадбирлар ўтказиладиган жойларда адашиб қолган ёш болаларни вақтинча сақлаш учун 194 та хона ташкил этилиб, уларга масъул ходимлар бириктирилган. Байрам тадбирлари ўтказиладиган жойлардан 150 метр узоқликда 435 та автотураргоҳлар ташкил этилиб, ушбу жойларнинг қўриқланиши таъминланади, транспорт воситаларининг тартибсиз қолдириб кетилиши ва эвакуация йўлларининг тўсиб қўйилишига йўл қўйилмайди”, — дея қайд этди Музифа Султонова.
Тадбир кунлари жойларда объектларга олиб келувчи 259 та кўчалар 984 та БДО-5 бетон ва темир тўсиқлар ёрдамида жисмонан ёпилади, йўлларга 1105 та вақтинчалик йўл белгилари ўрнатилиб, айланма йўллар ташкил этилади.
Фавқулодда ҳолатлар юзага келганда фуқаролар ва транспорт воситаларининг эвакуациясини ташкил этиш мақсадида объектларга яқин 192 та нуқтада махсус техникалар жойлаштирилади. Олис ва назоратсиз ҳудудларга 74 та қўшимча тўсиқ постлар ташкил этилди.
Янгиликлар лентаси
0