Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Ҳозирда Украина можаросини тугатиш учун ҳеч қандай шарт йўқ — Песков

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков
Пресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.12.2024
Oбуна бўлиш
Песков: Украинадаги можарога барҳам бериш учун ҳозирча ҳеч қандай шарт йўқ.
ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Ҳозирда Украина можароси ёки унинг бирорта фазасини тугатиш учун ҳеч қандай шартлар йўқ, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков РИА Новостига.
У тегишли саволга жавоб берар экан, "Йўқ", деб айтди.
Бир кун аввал РИА Новости агентлигига берган интервьюсида ТИВ раҳбари Сергей Лавров Россия Украина атрофидаги вазиятни тартибга солиш бўйича музокараларга тайёрлигини таъкидлаган эди. Шу билан бирга, улар инқирознинг асосий сабабларини бартараф этишга қаратилган бўлиши ва жойлардаги реал вазиятни ҳисобга олиши кераклигини айтди.
Бундан ташқари, Лавров Россиянинг можарони ҳал қилишдаги ёндашувларини президент Владимир Путин белгилаб берганини эслатди.
Янгиликлар лентаси
0