Ўзбекистон ва Покистон айрим соҳаларда қўшма тадқиқотлар ўтказмоқчи

© Depositphotos / Pavel DanilyukРукопожатие. Архивное фото
Рукопожатие. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.12.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон элчиси Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Илм-фан жамғармаси (ECO Science Foundation, ECOSF) президенти Сейед Комаил Тайеби билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Исломобод шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Илм-фан жамғармаси билан истиқболлилойиҳаларда ҳамкорлик қилишга келишиб олди, дея хабар берди "Дунё" АА.
Ўзбекистон элчиси Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Илм-фан жамғармаси (ECO Science Foundation, ECOSF) президенти Сейед Комаил Тайеби билан учрашди.
“Инсон капиталини ривожлантириш, илмий-маданий меросни ўрганиш, қайта тикланувчи энергия манбалари, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши, транспорт ва логистика соҳаларида қўшма тадқиқотлар ўтказиш масалалари келишиб олинди”, — дейилади хабарда.
ECOSF раҳбари Янги Ўзбекистонда таълим ва инновациялар йўналишида ноёб тажриба яратилганини, истиқболли "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси, Президент мактаблари, ижод ва ихтисослаштирилган таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилгани яқин келажакда ижобий натижалар беришига ишонч билдирди.
Жамғарма билан алоқаларини йўлга қўйиш, тадқиқот дастурлари, қўшма лойиҳаларда мамлакатимиз вакиллари иштирокини янада чуқурлаштириш, илмий-академик доиралар ўртасида мулоқотни тизимлаштириш борасидаги таклифлар кўриб чиқилди.
Янгиликлар лентаси
0