Осиё бокси: Ўзбекистондан кимлар энг яхши устоз ва энг яхши боксчи бўлди?

© Ўзбекистон бокс федерациясиЎзбекистон терма жамоаси
Ўзбекистон терма жамоаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2024
Oбуна бўлиш
Уч нафар ўзбекистонлик ўз йўналишларида тенгсиз деб топилди.
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Осиё бокс конфедерацияси йил якунлари бўйича энг яхшиларни эълон қилди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
“Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев қитъа боксида энг яхши устоз деб топилди. Шунингдек, катталар ўртасидаги Осиё чемпиони Феруза Казакова U22 ёш тоифасида, ўсмирлар ўртасида қитъа чемпиони Мафтуна Янгиева ҳам ўз ёш тоифаларида энг яхши деб эътироф этилган”, — дейилади хабарда.
Қолаверса, Осиё бокс конфедерацияси Ўзбекистон терма жамоасининг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида қитъа шарафини муносиб ҳимоя қилгани учун алоҳида миннатдорчилик билдирди.
Маълумот учун, Тўлқин Қиличев “Миллий спорт мукофоти-2024” танловида “Йилнинг энг яхши мураббийи” номинацияда ғалаба қозонган.
Янгиликлар лентаси
0