ҲАМАС: Россия фаластинликларни доимо қўллаб-қувватлаган давлатлардан бири бўлган

© РИА Новости Флаг Государства Палестины
Флаг Государства Палестины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2024
Oбуна бўлиш
ҲАМАС Путиннинг Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига муносабатини баҳолади.
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Россия президенти Владимир Путиннинг Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини қоралаганини юқори баҳолайди, деди РИА Новостига ҳаракатнинг Сиёсий бюроси аъзоси Басем Наим.
Аввалроқ Путин Исроилнинг Ғазо секторида кўзлаган мақсадлари номаълум, бироқ унинг хатти-ҳаракатлари фақат қоралашга лойиқ эканини айтганди.
“Россия тарихан Фаластин халқига дўст бўлган, фаластинликларнинг қонуний ҳуқуқларини доимо қўллаб-қувватлаган давлатлардан бири бўлган. Президент Путиннинг бу баёноти доимий қўллаб-қувватлашнинг тасдиғидир ва адолатли Фаластин позициясига халқаро миқёсда янги туртки беради”, — деди Наим.
ҲАМАС сиёсий бюроси аъзоси Путиннинг баёноти “юқори мақтов ва ҳурматга лойиқ” эканини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0