Юридик шахсларга берилган имтиёзларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби белгиланди

© iStock / Mahmud013Бизнесмен считает на калькуляторе
Бизнесмен считает на калькуляторе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2024
Oбуна бўлиш
Ташкилотларга солиқлар ва божхона имтиёзларини бериш шарти белгиланди.
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. “Юридик шахсларга солиқлар, божхона тўловлари ва йиғимлар бўйича берилган имтиёзларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги” низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Низом юридик шахсларга солиқлар, божхона тўловлари ва йиғимлар бўйича берилган имтиёзларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини белгилайди.
Ташкилотларга солиқлар ва божхона имтиёзлари:
солиқлар ва божхона имтиёзлари берилиши натижасида бўшаган маблағларни аниқ мақсадларга йўналтириш шарти билан;
бўшаган маблағларни аниқ мақсадларга йўналтириш шарти назарда тутилмаган ҳолда берилади.
Бўшаган маблағларни аниқ мақсадларга йўналтириш назарда тутилмаган солиқлар ва божхона имтиёзлари берилганда, ташкилот томонидан солиқлар, божхона тўловлари ва йиғимлар ҳисобланмайди ҳамда маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар) ва бошқа мол-мулкнинг сотиш (харид) қийматига киритилмайди.
Солиқлар ва божхона имтиёзлари бўшаган маблағларни аниқ мақсадларга йўналтириш шарти билан берилганда, солиқлар, божхона тўловлари ва йиғимларни ҳисоблаш амалга оширилади.
Солиқ ва божхона имтиёзлари ҳар бир солиқ, божхона ва йиғим тури бўйича молиявий ҳисоботга изоҳларда ёритиб берилади.
Главы налоговых администраций России и Узбекистана подписали соглашение об оказании технического содействия в реализации обучающих программ  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.12.2024
Ўзбекистон ва Россия солиқ соҳасида ҳамкорликни кучайтиради — тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0