https://sputniknews.uz/20241228/davlat-sirlari-qonun-47365546.html
Давлат сирлари тўғрисидаги қонун қабул қилинди – тафсилотлар
Давлат сирлари тўғрисидаги қонун қабул қилинди – тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар махфийлигининг куйидаги учта даражаси ва ушбу даражаларга мувофиқ бўлган мазкур маълумотларни ташувчилар учун махфийлик грифлари белгиланади: махфийликнинг биринчи даражаси – “Алоҳида аҳамиятли”; махфийликнинг иккинчи даражаси – “Мутлақо махфий”; махфийликнинг учинчи даражаси – “Махфий”.
2024-12-28T15:52+0500
2024-12-28T15:52+0500
2024-12-28T15:52+0500
сиёсат
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/926/87/9268748_0:35:1200:710_1920x0_80_0_0_09045fcd6117f9b0be3a2bda4ffcb533.jpg
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. 27 декабрь куни Ўзбекистонда Давлат сирлари тўғрисидаги қонун (ЎРҚ-1016-сон) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” Telegram-канали хабар берди.Қонун Ўзбекистон манфаатларини кўзлаб маълумотларни давлат сирлари жумласига киритишнинг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини белгилайди.Шунингдек, давлат сирларидан фойдаланиш ва уларни ҳимоя қилиш, давлат сирлари билан боғлик бошқа фаолиятни амалга ошириш чоғида юзага келадиган муносабатларни тартибга солади.Маълумотларни давлат сирлари жумласига киритиш ва уларни махфийлаштириш Ўзбекистонда махфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхатига асосан амалга оширилади.Давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотлар раҳбарлари маълумотларни давлат сирлари жумласига киритиш тўғрисидаги ўз қарорлари учун шахсан жавобгар бўлади.Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар махфийлигининг куйидаги учта даражаси ва ушбу даражаларга мувофиқ бўлган мазкур маълумотларни ташувчилар учун махфийлик грифлари белгиланади:Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни махфийлаштириш муддати давлат аҳамиятига эга бўлган сир учун - 30 йилдан ва хизмат сири учун - 10 йилдан ошмаслиги керак.Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/926/87/9268748_140:0:1038:673_1920x0_80_0_0_be9a38519cde710c3ce3efd00560adde.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
давлат сирлари қонун
Давлат сирлари тўғрисидаги қонун қабул қилинди – тафсилотлар
Давлат сирлари соҳасидаги ягона давлат сиёсатини президент белгилайди.
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. 27 декабрь куни Ўзбекистонда Давлат сирлари тўғрисидаги қонун (ЎРҚ-1016-сон) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” Telegram-канали
хабар берди. Қонун Ўзбекистон манфаатларини кўзлаб маълумотларни давлат сирлари жумласига киритишнинг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини белгилайди.
Шунингдек, давлат сирларидан фойдаланиш ва уларни ҳимоя қилиш, давлат сирлари билан боғлик бошқа фаолиятни амалга ошириш чоғида юзага келадиган муносабатларни тартибга солади.
Давлат сирлари соҳасидаги ягона давлат сиёсати президент томонидан белгиланади. Давлат хавфсизлик хизмати давлат сирлари соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.
Маълумотларни давлат сирлари жумласига киритиш ва уларни махфийлаштириш Ўзбекистонда махфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхатига асосан амалга оширилади.
Давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотлар раҳбарлари маълумотларни давлат сирлари жумласига киритиш тўғрисидаги ўз қарорлари учун шахсан жавобгар бўлади.
Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар махфийлигининг куйидаги учта даражаси ва ушбу даражаларга мувофиқ бўлган мазкур маълумотларни ташувчилар учун махфийлик грифлари белгиланади:
махфийликнинг биринчи даражаси – “Алоҳида аҳамиятли”;
махфийликнинг иккинчи даражаси – “Мутлақо махфий”;
махфийликнинг учинчи даражаси – “Махфий”.
Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни махфийлаштириш муддати давлат аҳамиятига эга бўлган сир учун - 30 йилдан ва хизмат сири учун - 10 йилдан ошмаслиги керак.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.