Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Вейплар номаълум моддалар билан организмни заҳарлаши мумкин — Онишенко

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Россия ва Ўзбекистон шифокорларининг тизимли ҳамкорлиги икки томон учун ҳам керак — Онишенко.
ТОШКЕНТ, 27 дек— Sputnik. Россия Фанлар академияси академиги, Россия Таълим академияси вице-президенти Геннадий Онишенко Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида бўлиб ўтган видеокўприк давомида Россия ва Ўзбекистон шифокорлари ўртасидаги ҳамкорлик тизимли асосда давом этишига умид билдирди.
Шунингдек, академик вейпларнинг инсон саломатлигига зиёни ҳақида тўхталиб ўтди. У биологик хавфсизликни таъминлаш муҳимлигига эътибор қаратиб, огоҳлик ва эҳтиёткорликка чақирди. Бу моддалар, айниқса, ёшлар ўртасида қарамликка олиб келиши мумкинлиги таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида россиялик шифокорлар "Меҳр миссияси" доирасида Тошкентда икки кун ичида 15 та мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказишганди.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.
Янгиликлар лентаси
0