Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси ташкил этилади

 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2024
Oбуна бўлиш
2025 йил 1 октябрдан Академия фаолияти тўлиқ йўлга қўйилади.
TOШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси ташкил этилади. “Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академиясини ташкил этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:
юридик шахс мақомига эга бўлган Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси;
Академия таркибида илмий-тадқиқот лабораторияси, ўқув-симуляцион марказ ва меҳмонхона.
Нукус шаҳрида жойлашган давлат ва нодавлат даволаш-профилактика муассасалари Академиянинг клиник базаси ҳисобланади.
Қуйидагилар Академия фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди, жумладан:
тиббиёт кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
ташхислаш ва даволашнинг юқори технологияли инновацион усулларини амалиётга жорий этиш;
телемедицина технологияларидан кенг фойдаланиш учун шароитлар яратиш.
2025/2026 ўқув йилидан Академияда клиник ординатурада юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш йўлга қўйилади. 2025 йил 1 октябрдан Академия фаолияти тўлиқ йўлга қўйилади.
Семейная поликлиника №22 Учтепинского района - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.12.2024
Тиббиёт ходимларининг ойлик лавозим маошлари оширилади
Янгиликлар лентаси
0