Бу тарихий воқеа — Миризёев "Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон" темир йўли қурилиши ҳақида

© Пресс-служба президента УзбекистанаНакануне Рамазан хайита, Президент Шавкат Мирзиёев поздравил народ с этим светлым праздником.
Накануне Рамазан хайита, Президент Шавкат Мирзиёев поздравил народ с этим светлым праздником. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2024
Oбуна бўлиш
Ушбу йўл орқали йилига 15 миллион тонна юк ташилади, Хитойдан Европага юкларни етказиб бериш муддати деярли бир ҳафтага қисқаради.
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" янги магистрал темир йўли қурилиши бошланишига бағишланган анжуман иштирокчиларини табриклади.
"Бу дўст мамлакатларимиз салкам 30 йил давомида интилиб келган том маънодаги тарихий воқеадир. Сизларнинг иштирокингизда халқаро аҳамиятга эга бўлган янги транспорт артерияси яратилмоқда. У Марказий Осиё минтақасини Хитой билан қисқа ер усти йўли орқали боғлайди, давлатларимизнинг кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш ва стратегик шериклигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
<...>Кошғар – Торугарт – Макмал – Жалолобод – Андижон йўналиши бўйича 20 та станция, 42 та кўприк, 25 та тоннель барпо этилади. Бундан ташқари, замонавий транзит-логистика инфратузилмаси, омборхона ва терминаллар қурилади.
Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу магистрал йўлнинг ишга туширилиши минтақавий савдо ва инвестициялар ҳажмини бир неча баробар кўпайтириш, транспорт харажатларини сезиларли даражада қисқартириш, Марказий Осиёнинг улкан транзит салоҳиятини юзага чиқаришга хизмат қилади.
Ушбу йўл орқали йилига 15 миллион тонна юк ташилади. Хитойдан Европа мамлакатларига юкларни етказиб бериш масофаси ва муддати бир неча минг километр ва деярли бир ҳафтага қисқаради. Йўловчиларни мунтазам ташишни йўлга қўйиш имконияти пайдо бўлади.
Келгусида ушбу темир йўл линияси Трансафғон йўлаги билан туташиб, Хитой, Марказий Осиё ва Жанубий Осиё ўртасидаги транспорт-коммуникация тармоқларини самарали бирлаштириш ва кучайтиришга имкон яратади.
Бундан, ҳеч шубҳасиз, барча мамлакатлар иқтисодий фойда кўради. Юзлаб янги корхоналар ва ўн минглаб иш ўринлари яратилади", - дейилади президент табрик сўзида.
Янгиликлар лентаси
0