https://sputniknews.uz/20241226/toshkent-2045-yil-bosh-reja-47320757.html
Тошкентнинг 2045 йилгача мўлжалланган бош режаси тасдиқланди — тафсилотлар
Тошкентнинг 2045 йилгача мўлжалланган бош режаси тасдиқланди — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
2045 йилгача жамоат транспортидан фойдаланиш 60 фоизгача ошиши кутилади. 26.12.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-12-26T17:14+0500
2024-12-26T17:14+0500
2024-12-26T17:14+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент
янги қарор
транспорт
қурилиш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1a/37244392_0:199:3071:1926_1920x0_80_0_0_a6274c4099390ce346e4e7fb34bf8059.jpg
TOШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача мўлжалланган бош режаси тасдиқланди. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 880-сонли қарори қабул қилинди. Бош режанинг асосий кўрсаткичларини белгиловчи хариталар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Шаҳарсозлик кадастри геоахборот тизимида очиқ маълумот сифатида жойлаштирилади. Бош режа аҳоли эҳтиёжлари, экологик зоналарни ва маданий меросни ҳимоя қилишни инобатга олган ҳолда шаҳарни мувозанатли ривожлантиришга қаратилган. Бош режа инфротузилмани модернизация қилиш, транспорт тармоқларини ривожлантириш ва яшил майдонларни кўпайтиришга йўналтирилган. Ҳужжатга кўра, бу шаҳарнинг барқарор ривожланишини таъминлайди. Бош режада қуйидаги муаммоларни ҳал қилишга эътибор қаратилган: Тошкентда мавжуд яшил майдонлар 7 120,9 гектарни ташкил этади. Бундан 893 гектар яшил майдонлар умумий фойдаланиш, 5 102 гектар чекланган яшил майдонлар ҳамда 1 125 гектар махсус яшил майдонлардан иборат. Бош режа доирасида 10 000 гектар қўшимча яшил майдонлар ташкил этилади. Шу билан бирга, шаҳар атрофи бўйлаб 15 000 гектар ер майдонида яшил белбоғ барпо этилади. Шаҳар аҳолиси жонбошига бугунги кунда тўғри келадиган 3 квадрат метр яшил ҳудуд даврий муддатда 8 квадрат метрга етказилиши режалаштирилган. Тошкентда умумий ҳисобда 836 км узунликда йўллар мавжуд. Бош реежа доирасида аҳолининг ҳаракатланишига бўлган талабини қондириш ҳамда транспорт оқими барқарорлигини таъминлаш мақсадида даврий муддатда қўшимча 647 км янги йўллар қурилиб, мавжуд 140 км йўллар кенгайтирилади. Жамоат транспортидан фойдаланиш улушини ошириш, шаҳарнинг кўчаларидаги автомобиллар сонини қисқартириш мақсадида 27 та транспорт тармоғи марказлари, янги метрополитен йўллари барпо этилиши режалаштирилган. 2045 йилгача жамоат транспортидан фойдаланиш 60 фоизгача ошиши кутилади. Бош режа икки босқичда, хусусан “биринчи навбатда – 2023 йилгача" ва “ҳисоб даври 2045 йилгача” амалга оширилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1a/37244392_171:0:2900:2047_1920x0_80_0_0_86ed309c5c7ca0b3ab233d11f802d46b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, тошкент, янги қарор, транспорт, қурилиш
жамият, ўзбекистон, тошкент, янги қарор, транспорт, қурилиш
Тошкентнинг 2045 йилгача мўлжалланган бош режаси тасдиқланди — тафсилотлар
2045 йилгача жамоат транспортидан фойдаланиш 60 фоизгача ошиши кутилади.
TOШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача мўлжалланган бош режаси тасдиқланди. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 880-сонли қарори
қабул қилинди. Бош режанинг асосий кўрсаткичларини белгиловчи хариталар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Шаҳарсозлик кадастри геоахборот тизимида очиқ маълумот сифатида жойлаштирилади.
Бош режа аҳоли эҳтиёжлари, экологик зоналарни ва маданий меросни ҳимоя қилишни инобатга олган ҳолда шаҳарни мувозанатли ривожлантиришга қаратилган.
Бош режа инфротузилмани модернизация қилиш, транспорт тармоқларини ривожлантириш ва яшил майдонларни кўпайтиришга йўналтирилган. Ҳужжатга кўра, бу шаҳарнинг барқарор ривожланишини таъминлайди.
Бош режада қуйидаги муаммоларни ҳал қилишга эътибор қаратилган:
шаҳарнинг ҳудудларини зоналарга ажратиш;
аҳолининг ҳаракатланишига бўлган талабини қондириш ҳамда транспорт оқими барқарорлигини таъминлаш;
шаҳарнинг ҳудудлари зичлик параметрларининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида шаҳарсозлик талабларини белгилаш.
“Бош режанинг Тошкент шаҳри маъмурий чегаралари доирасидаги асосий кўрсатгичлари қуйидагилар: умумий майдони 43 873 гектар, аҳоли сони 3,0 млндан ҳисобот даврида 7,4 млнгача”, — дейилган ҳужжат матнида.
Тошкентда мавжуд яшил майдонлар 7 120,9 гектарни ташкил этади. Бундан 893 гектар яшил майдонлар умумий фойдаланиш, 5 102 гектар чекланган яшил майдонлар ҳамда 1 125 гектар махсус яшил майдонлардан иборат.
Бош режа доирасида 10 000 гектар қўшимча яшил майдонлар ташкил этилади. Шу билан бирга, шаҳар атрофи бўйлаб 15 000 гектар ер майдонида яшил белбоғ барпо этилади.
Шаҳар аҳолиси жонбошига бугунги кунда тўғри келадиган 3 квадрат метр яшил ҳудуд даврий муддатда 8 квадрат метрга етказилиши режалаштирилган.
Тошкентда умумий ҳисобда 836 км узунликда йўллар мавжуд. Бош реежа доирасида аҳолининг ҳаракатланишига бўлган талабини қондириш ҳамда транспорт оқими барқарорлигини таъминлаш мақсадида даврий муддатда қўшимча 647 км янги йўллар қурилиб, мавжуд 140 км йўллар кенгайтирилади.
Жамоат транспортидан фойдаланиш улушини ошириш, шаҳарнинг кўчаларидаги автомобиллар сонини қисқартириш мақсадида 27 та транспорт тармоғи марказлари, янги метрополитен йўллари барпо этилиши режалаштирилган. 2045 йилгача жамоат транспортидан фойдаланиш 60 фоизгача ошиши кутилади.
Бош режа икки босқичда, хусусан “биринчи навбатда – 2023 йилгача" ва “ҳисоб даври 2045 йилгача” амалга оширилади.