https://sputniknews.uz/20241226/ozbekiston-shifokor-afgoniston-tibbiy-korik-47311337.html
Ўзбекистонлик шифокорлар Афғонистон аҳолисини бепул тиббий кўрикдан ўтказмоқда
Ўзбекистонлик шифокорлар Афғонистон аҳолисини бепул тиббий кўрикдан ўтказмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнлари 30 декабрга қадар давом этади. 26.12.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-12-26T11:13+0500
2024-12-26T11:13+0500
2024-12-26T11:13+0500
жамият
ўзбекистон
афғонистон
тиббий кўрик
шифокор
сурхондарё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/1a/47310853_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_3d14eed1973cb18f772f6b00ed982557.jpg
TOШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Ўзбекистонлик шифокорлар Афғонистоннинг Балх вилояти аҳолисини бепул тиббий кўрикдан ўтказмоқда, дея хабар берди Сурхондарё вилояти ҳокимлиги. Қайд этилишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан Афғонистон аҳолисини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш, зарур озиқ-овқат ҳамда дори-дармон воситалари шаклидаги инсонпарварлик юки Афғонистон халқига етказиб берилди. Айтилишича, тиббий кўрик Ўзбекистон ва Афғонистон ҳукуматларининг учрашувида афғон томонининг сўровига асосан ўтказилмоқда. Инсонпарварлик юклари Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда Транспорт ва Ташқи ишлар вазирликлари, шунингдек, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ мутасаддилари томонидан етказиб берилди.
ўзбекистон
сурхондарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/1a/47310853_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_8da9acba409ba8a4e95d3ad4f47dfa7e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, афғонистон, тиббий кўрик, шифокор, сурхондарё
жамият, ўзбекистон, афғонистон, тиббий кўрик, шифокор, сурхондарё
Ўзбекистонлик шифокорлар Афғонистон аҳолисини бепул тиббий кўрикдан ўтказмоқда
Тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнлари 30 декабрга қадар давом этади.
TOШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Ўзбекистонлик шифокорлар Афғонистоннинг Балх вилояти аҳолисини бепул тиббий кўрикдан ўтказмоқда, дея хабар берди Сурхондарё
вилояти ҳокимлиги. Қайд этилишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан Афғонистон аҳолисини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш, зарур озиқ-овқат ҳамда дори-дармон воситалари шаклидаги инсонпарварлик юки Афғонистон халқига етказиб берилди.
“Жами 9 та вагондан иборат "Саломатлик" тиббий-санитар ёрдами жорий йил 25-30 декабрь кунлари Афғонистоннинг Балх вилоятида бир гуруҳ аҳоли малакали шифокорларимиз томонидан бепул тиббий кўрикдан ўтказилади”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, тиббий кўрик Ўзбекистон ва Афғонистон ҳукуматларининг учрашувида афғон томонининг сўровига асосан ўтказилмоқда.
Инсонпарварлик юклари Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда Транспорт ва Ташқи ишлар вазирликлари, шунингдек, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ мутасаддилари томонидан етказиб берилди.