Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар Қатардаги Осиё чемпионатида 44 та медалга эга чиқишди

© НОКВ Катаре завершился чемпионат Азии по тяжёлой атлетике среди юниоров и молодёжи.
В Катаре завершился чемпионат Азии по тяжёлой атлетике среди юниоров и молодёжи. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2024
Oбуна бўлиш
Қатарда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди.
TOШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари Қатарда бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 44 та медалга эга чиқишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Қатарда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Айтилишича, мусобақанинг сўнгги куни ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли ўтди.
“Ўсмирлар ўртасида +102 кг вазн тоифасида қатнашган Омадилло Олимов даст кўтаришда 156 кг, силтаб кўтаришда 205 кг ва умумий ҳисобда 361 кг натижа билан мутлақ чемпионликка эришди ва 3 та олтин медалга сазовор бўлди. Ёшлар тоифасида ҳам ўз омадини синаб кўрган полвонимиз ушбу натижа билан яна 3 та бронза медалини терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйди”, — дейилади хабарда.
Шу тариқа, Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари мазкур қитъа биринчилигида 17 тадан олтин ва кумуш, 10 та бронза, жами 44 та медалга сазовор бўлди.
Янгиликлар лентаси
0