Ўзбекистонда келаси ўқув йилида 100 тадан ортиқ мактаб очилади

© Министерство дошкольного и школьного образованияВ Бухаре построили новое здание школы-интерната для детей с нарушениями зрения
В Бухаре построили новое здание школы-интерната для детей с нарушениями зрения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.12.2024
Oбуна бўлиш
Иккинчи хорижий тил ўқитиладиган мактаблар 420 тага, касб-ҳунар ўргатиладиганлари 400 тага етказилади.
TOШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Энди тоифасини оширган педагоглар рағбатлантирилади, уларга тўплаган балига қараб 70 фоизгача устама берилади. Бу ҳақда давлат раҳбари иштирокида ўтган мактабгача ва мактаб таълими тизимида 2025 йилда амалга ошириладиган устувор вазифаларга бағишланган ахборотда маълум қилинди.
Қайд этилишича, сўнгги йилларда болалар боғчалари сони 8 баробар ошиб, 38 мингтага, қамров эса 27 фоиздан 76 фоизга етди.
“Охирги етти йилда 5 мингдан зиёд мактабда, бу йил 608 та мактабда қурилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилди. Ёшларга иккинчи хорижий тил ва касб ўргатиш кенгайтирилди. Илк бор 530 та мактабда инклюзив таълим йўлга қўйилди”, — дейилади хабарда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаДоложено о предстоящих задачах в системе образования
Доложено о предстоящих задачах в системе образования - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.12.2024
Доложено о предстоящих задачах в системе образования
Мактабгача ва мактаб таълими вазири навбатдаги режалар юзасидан ахборот берди.
“Келгуси ўқув йилида 100 дан зиёд мактаблар ташкил этилиб, 257 минг ўқувчи ўрни очилади. Давлат таълим дастури халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштирилади. Иккинчи хорижий тил ўқитиладиган мактаблар 420 тага, касб-ҳунар ўргатиладиганлари 400 тага етказилади. Бу йил 1 минг 500 та умумтаълим мактабида янги баҳолаш тизими жорий қилинди. Натижалар таҳлилидан келиб чиқиб, бу тажриба яна кенгайтирилади”, — дея қайд этилган хабарда.
Ўқитувчиларга малака тоифасини беришда ҳам рақамлаштирилган тизимга ўтилган. Энди тоифасини оширган педагоглар рағбатлантирилади, уларга тўплаган балига қараб 70 фоизгача устама берилади.
Мирзиёев малака синовлари тартибини такомиллаштириш, соғлом рақобат муҳитини яратиб, барча педагогларга тенг имконият бериш зарурлигини таъкидлади.
“Кейинги йилдан ҳудудлардаги малака ошириш марказларида ўқув жараёнлари ўзгартирилади. Бунда ҳар бир ўқитувчининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, табақалашган малака ошириш тизими жорий қилинади. Малака синовидан ўта олмаганлар алоҳида дастур асосида қўшимча ўқитилади. Вилоятлардаги 5 та Педагогик маҳорат маркази замонавий шароитда иш бошлайди. Барча марказлар ситуацион ўқув техникалари ва виртуал лаборатория билан жиҳозланади”, — дея аниқлик киритилди хабарда.
Шунингдек, қўшимча манбалар ҳисобидан, мактаб ва боғчалар директорлари ҳамда уларнинг ўринбосарларини моддий рағбатлантириш таклифи билдирилди.
Қуйидагилар маълум қилинди:
Юқори синфларда ҳарбий ватанпарварлик дарслари бир соатга кўпайтирилди. Ушбу йўналиш ўқитувчилари нуфузини ошириш учун уларга ҳарбий унвон бериш тартиби белгиланди.
Келгуси ўқув йилигача бу фан бўйича янги дарсликлар ишлаб чиқилади, касбий салоҳияти юқори ўқитувчилар ишга жалб этилади.
Мудофаа вазирлиги билан бирга 208 та таълим масканида “Жасорат мактаблари” ташкил этилади. Бу мактабларга тарбияси оғир ўқувчилар ҳам қамраб олинади.
2025 йилдан бошлаб, мактабгача таълим ташкилотининг директори ўринбосари лавозими жорий этилади.
“Методик маҳорат соати”, “Методик маҳорат куни” каби малака ошириш шакллари ташкил қилинади.
Кейинги йил 162 та мактабгача таълим муассасаси қурилади, 100 та хусусий ва мингта оилавий боғча очилади. Булар орқали мактабгача таълим қамрови 78 фоизга етказилади.
Мактабга тайёрлов гуруҳлари билан бошланғич синф ўқув дастурларининг узвийлиги оширилади.
Янгиликлар лентаси
0