Путин иштирокидаги МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий саммити — видео

Oбуна бўлиш
Россия президенти 2024 йилда МДҲдаги раислик якунларини сарҳисоб қилади, шундан сўнг давлат раҳбарлари норасмий мулоқотда бўлишди.
ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлат раҳбарларининг Янги йил олдидан анъанавий норасмий саммитида иштирок этди.
Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилганидек, Владимир Путин саммитда Россиянинг 2024 йилда МДҲга раислиги якунларини сарҳисоб қилади, шундан сўнг давлат раҳбарлари норасмий мулоқотда бўлади. Бу йил ташкилотга Россия раислик қилди, келаси йили эса бу рол Тожикистонга ўтади.
Шунингдек, муҳокама чоғида МДҲ давлатлари раҳбарлари 2025 йилда Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлашга тайёргарлик масалаларига ҳам тўхталиб ўтишади.
Россия президенти матбуот котибига кўра, МДҲ давлатлари раҳбарлари ҳамдўстлик ва минтақавий масалаларга оид долзарб масалаларни муҳокама қилишади. "Бу норасмий саммит. Унинг қатъий кун тартиби мавжуд эмас, давлат раҳбарлари бу имкониятдан ҳамдўстликка оид долзарб масалалар бўйича фикр алмашиш, минтақавий вазият ва икки томонлама муносабатларни муҳокама қилиш учун фойдаланишади", деди матбуот котиби.
Янгиликлар лентаси
0