https://sputniknews.uz/20241225/kiberfiribgarlar-himoyalanish-markaz-47297840.html
Киберфирибгарлардан қандай ҳимояланиш керак?
Киберфирибгарлардан қандай ҳимояланиш керак?
Sputnik Ўзбекистон
Киберхавфсизлик маркази: Ходимлар банк карталари ёки ҳисоб рақамлари билан боғлиқ масалаларни телефон орқали ҳал қилишни сўрамайди. 25.12.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-12-25T14:00+0500
2024-12-25T14:00+0500
2024-12-25T14:00+0500
матбуот маркази
видео
матбуот маркази видео
киберхавфсизлик
иив
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/19/47301668_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_5bca2ae22aad0d54c520f8c9e573fd44.jpg
TOШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида 24 декабрь куни “Ўзбекистонда кибержиноятчилардан қандай ҳимояланиш мумкин: замонавий таҳдидлар ва ҳимояланиш усуллари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Киберхавфсизлик маркази бошлиғи Бекзод Мамажонов Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида киберфирибгарлар қандай усуллардан фойдаланаётгани ҳақида сўзлаб берди. Анжуманда киберфирибгарлардан ҳимояланиш усулларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Унинг сўзларига кўра, бу маълумотларни қайта текшириш керак. Қўнғироқни қўйгандан сўнг, ким биландир маслаҳатлашиш, бу ҳақиқат ёки ёлғонлигини аниқлаш керак. “Билиб қўйингки, ҳеч қачон ходимлар банк карталари ёки ҳисоб рақамлари билан боғлиқ масалаларни фуқарога телефон орқали ҳал қилишни сўрамайди. Бундай амалиёт йўқ. Яъни, банк картаси ёки ҳисоб рақамига боғлиқ маълумотларни ким бўлишидан қатъи назар, ҳатто сизга хизмат кўрсатадиган банк ходими бўлса ҳам телефон орқали сўрамайди. Шу сабабли, бундай ҳолатларда бемалол қўнғироқни қўйиб қўйиш мақсадга мувофиқдир”, — деб қўшимча қилди ИИВ вакили.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/19/47301668_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_b2a914c5c336585beeb5e840ff50265e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
видео, матбуот маркази видео, киберхавфсизлик, иив, видео
видео, матбуот маркази видео, киберхавфсизлик, иив, видео
Киберфирибгарлардан қандай ҳимояланиш керак?
Эксклюзив
Киберхавфсизлик маркази: Ходимлар банк карталари ёки ҳисоб рақамлари билан боғлиқ масалаларни телефон орқали ҳал қилишни сўрамайди.
TOШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида 24 декабрь куни “Ўзбекистонда кибержиноятчилардан қандай ҳимояланиш мумкин: замонавий таҳдидлар ва ҳимояланиш усуллари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Киберхавфсизлик маркази бошлиғи Бекзод Мамажонов Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида киберфирибгарлар қандай усуллардан фойдаланаётгани ҳақида сўзлаб берди.
“Кибер фирибгарликларнинг асосий тури — APK вирус дастурларини юбориш орқали банк картангизга қўшимча фойдаланувчи сифатида уланиб олиб, сизнинг номингиздан исталган амалиётни бажариши мумкин”, — деди Бекзод Мамажонов.
Анжуманда киберфирибгарлардан ҳимояланиш усулларига алоҳида тўхталиб ўтилди.
“Банк картангиз ёки ҳисоб рақамингизга боғлиқ маълумотларни талаб қилса, билингки, бу ҳолатларнинг 90%да фирибгарлик содир этилаётган бўлади”, — деди у.
Унинг сўзларига кўра, бу маълумотларни қайта текшириш керак. Қўнғироқни қўйгандан сўнг, ким биландир маслаҳатлашиш, бу ҳақиқат ёки ёлғонлигини аниқлаш керак.
“Билиб қўйингки, ҳеч қачон ходимлар банк карталари ёки ҳисоб рақамлари билан боғлиқ масалаларни фуқарога телефон орқали ҳал қилишни сўрамайди. Бундай амалиёт йўқ. Яъни, банк картаси ёки ҳисоб рақамига боғлиқ маълумотларни ким бўлишидан қатъи назар, ҳатто сизга хизмат кўрсатадиган банк ходими бўлса ҳам телефон орқали сўрамайди. Шу сабабли, бундай ҳолатларда бемалол қўнғироқни қўйиб қўйиш мақсадга мувофиқдир”, — деб қўшимча қилди ИИВ вакили.