AgroPro Expo 2025: Самарқанддаги кўргазмада Россиянинг 10 тадан ортиқ компанияси қатнашади

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишМеждународная сельскохозяйственная выставка "ЮгАгро-2019"
Международная сельскохозяйственная выставка ЮгАгро-2019 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2024
Oбуна бўлиш
Самарқандда 25-27 февраль кунлари халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмаси бўлиб ўтади.
TOШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Келаси йилнинг 25-27 февраль кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган тўртинчи "AgroPro Expo 2025" кўргазмасида Россиянинг ўндан ортиқ компанияси иштирок этади, дея хабар берди кўргазма ташкилий қўмитаси РИА Новостига.

“AgroPro Expo 2025” тўртинчи халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмаси 25-27 февраль кунлари Самарқандда бўлиб ўтади, унда Россиядан 10 тадан ортиқ компания иштирок этиши кутилмоқда”, — деди ташкилий қўмита вакили.

Самарқанддаги “SOF Expo ” кўргазмалар марказида бўлиб ўтадиган тадбирда дунёнинг 10 та давлатидан 80 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашади: Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Туркия, Эрон ва бошқа МДҲ ҳамда қўшни давлатларнинг 100 тадан ортиқ компаниялари.
Иштирокчилар орасида қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчилар, ўғитлар, уруғлик ва қишлоқ хўжалиги соҳасида инновацион технологиялар етказиб берувчилар бор.
“Тадбирда 5 мингдан ортиқ профессионал бозор иштирокчилари, жумладан, халқаро ташкилотлар ва тегишли вазирликлар делегациялари иштирок этиши кутилмоқда”, — дея қўшимча қилди ташкилий қўмита.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг Россия билан товар айирбошлаш ҳажми 2024 йилнинг январь-ноябрь ойларида 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 20,5 фоизга ошиб, 10,682 миллиард долларни ташкил этди. Хусусан, Ўзбекистоннинг Россия Федерациясига экспорти ҳажми 11 ой давомида 13,4 фоизга ошиб, 3,41 миллиард долларни ташкил этди (умумий экспортнинг 14,1 фоизи), Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидан импорти ҳажми – 7,271 миллиард долларгача (+24%, умумий импорт ҳажмида 20,7%) ошди.
Анъанага кўра, Ўзбекистон мева-сабзавот саноати маҳсулотлари етакчи бўлиб қолмоқда - 595,2 миллион доллар (+1,3 марта, 42,1 фоиз - Ўзбекистондан ташқи бозорга сабзавот ва мевалар етказиб бериш умумий ҳажмидаги улуши).
Янгиликлар лентаси
0