https://sputniknews.uz/20241222/xitoy-kompaniya-ozbekiston-tashrif-47234719.html
Хитойнинг йирик компаниялари Ўзбекистонга келади
Хитойнинг йирик компаниялари Ўзбекистонга келади
Sputnik Ўзбекистон
Йил якунига қадар Хитойнинг йирик компанияларининг Ўзбекистонга бизнес миссиясини ўтказишга келишилди.
2024-12-22T10:09+0500
2024-12-22T10:09+0500
2024-12-22T10:09+0500
иқтисод
ўзбекистон
хитой
тадбиркор
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1e/23666805_0:161:3069:1887_1920x0_80_0_0_ab5e64b200892eae1d72e283662a5458.jpg
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Хитойнинг Шанхай шаҳрида турли соҳаларда фаолият юритаётган 70 дан ортиқ компания вакиллари учун "Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлиги" мавзусида тақдимот ўтказилди, деб хабар берди "Дунё" АА.Мулоқот чоғида иштирокчиларга Ўзбекистон билан иқтисодий ва савдо алоқаларини ривожлантириш ва ҳудудларнинг даражасидан келиб чиққан ҳолда инвесторларга солиқ ва коммунал хизматларда тақдим этиладиган имтиёзлар бўйича маълумот берилди.Маҳсулот экспортида давлат томонидан қисман қопланадиган йўл харажатлари, Европа мамлакатларига маҳсулотларни тўловсиз экспорт ҳуқуқини берадиган "GSP+" тизими ва бошқа бир қатор яратилган имкониятлар тадбир иштирокчиларида жуда катта қизиқиш уйғотди.Суҳбат давомида меҳнат миграцияси масаласи ҳам муҳокама қилинди.Ҳукуматнинг бу борадаги сиёсати, миграция бозорини диверсификация қилиш, Ўзбекистонда мигрантлар сонининг кўпайиши, уларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларини ташкил этиш ва бу соҳада яратилган шарт-шароитлар алоҳида эътироф этилди.Маълумот учун, аввалров икки давлат фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим тўғрисидаги битим имзоланганди. Тошкент-Ханчжоу ва бошқа йўналишлар бўйича тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилган. Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар сони эса йилдан-йилга орттмоқда.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1e/23666805_168:0:2899:2048_1920x0_80_0_0_db74d63281a465982d787692dace4059.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
хитой йирик компаниялар ўзбекистон бизнес миссия
хитой йирик компаниялар ўзбекистон бизнес миссия
Хитойнинг йирик компаниялари Ўзбекистонга келади
Йил якунига қадар Хитойнинг йирик компанияларининг Ўзбекистонга бизнес миссиясини ўтказишга келишилди.
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Хитойнинг Шанхай шаҳрида турли соҳаларда фаолият юритаётган 70 дан ортиқ компания вакиллари учун "Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлиги" мавзусида тақдимот ўтказилди, деб хабар берди
"Дунё" АА. Мулоқот чоғида иштирокчиларга Ўзбекистон билан иқтисодий ва савдо алоқаларини ривожлантириш ва ҳудудларнинг даражасидан келиб чиққан ҳолда инвесторларга солиқ ва коммунал хизматларда тақдим этиладиган имтиёзлар бўйича маълумот берилди.
Маҳсулот экспортида давлат томонидан қисман қопланадиган йўл харажатлари, Европа мамлакатларига маҳсулотларни тўловсиз экспорт ҳуқуқини берадиган "GSP+" тизими ва бошқа бир қатор яратилган имкониятлар тадбир иштирокчиларида жуда катта қизиқиш уйғотди.
Суҳбат давомида меҳнат миграцияси масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Ҳукуматнинг бу борадаги сиёсати, миграция бозорини диверсификация қилиш, Ўзбекистонда мигрантлар сонининг кўпайиши, уларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларини ташкил этиш ва бу соҳада яратилган шарт-шароитлар алоҳида эътироф этилди.
“Учрашув якунида "Глобал альянснинг барқарор ривожланиш" жамғармаси раиси Чжан Чихуа билан йил якунига қадар Хитойнинг йирик компаниялари таркибида Ўзбекистонга бизнес миссиясини ўтказиш бўйича келишувга эришилди”, — дейилади хабарда.
Маълумот учун, аввалров икки давлат фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим тўғрисидаги битим имзоланганди. Тошкент-Ханчжоу ва бошқа йўналишлар бўйича тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилган. Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар сони эса йилдан-йилга орттмоқда.