Тошкентда Ўзбекистон-Миср бизнес форуми бўлиб ўтади — сана ва иштирокчилар

© Sputnik / Авенир ДебердеевЗима в Ташкенте
Зима в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2024
Oбуна бўлиш
Форумда икки мамлакат ишбилармон доираларининг 100 дан ортиқ вакиллари қатнашади.
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон-Миср бизнес-форуми бўлиб ўтади, дея хабар берди Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.
“24 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳамда Ўзбекистон-Миср бизнес-форуми бўлиб ўтади”, — дейилади хабарда.
Тадбирларда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ҳамда Миср режалаштириш, иқтисодий ривожланиш ва халқаро ҳамкорлик вазири Рания ал-Машат иштирок этиши кутилмоқда.
Форумда икки мамлакат ишбилармон доираларининг 100 дан ортиқ вакиллари, хусусан, Миср бизнесини El Sewedy Electric, Hassan Allam Holding, ACDIMA, EPICO, Nile sugar, Badawy Group, Masriya machine, Ebtkarat Smart Systems, Solyphar, Al Farouk For Import & Export ва бошқа компаниялар ҳам иштирок этади.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Мисрнинг иқтисодий салоҳияти, шериклик муносабатларини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари тақдим этилади, G2B ва B2B музокаралари ўтказилади, унда тадбиркорлар ҳамкорликнинг манфаатли йўналишларини батафсил муҳокама қилишлари мумкин бўлади.
“Форум якунлари бўйича иқтисодиётнинг турли тармоқларида қўшма ташаббусларни амалга ошириш ва ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтади”, — дея қўмича қилинган хабарда.
Форумда иштирок этиш учун рўйхатга олиш давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0