Тошкент дизайн-коди. Пойтахт қиёфаси қандай ўзгаради? — видео
© Sputnik
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Дизайн-кодимизни ишлаб чиқишда биз яқин ва узоқ хориждаги хорижий тажрибани инобатга олдик, дейди Алихон Аҳмаджонов.
Тошкент дизайн-кодини ишлаб чиқишда асосан МДҲ давлатлари шаҳарсозлик тажрибаси инобатга олинган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти “Ташқи реклама” лойиҳаси бўлими раҳбари Алихон Аҳмаджонов Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида бўлиб ўтган анжуманда маълум қилди.
“Дизайн-кодимизни ишлаб чиқишда биз яқин ва узоқ хориждаги хорижий тажрибани инобатга олдик. Булар асосан МДҲ мамлакатлари эди, чунки бизнинг шаҳарлар кўринишига ёндашувимиз ўхшаш. Биз шаҳарларни ривожлантиришда бир хил фикрлаймиз. Чунки Осиёдаги мамлакатлар тажрибасини оладиган бўлсак, уларнинг рекламаси кўп, ёрқин ва ранг-баранг. Европани оладиган бўлсак, уларда Осиё мамлакатларига нисбатан жуда кам реклама борлигини кўрамиз. Улар унчалик ёрқин эмас. Яъни, уларнинг ўзига хос услуби бор, ўз шаҳрининг кўринишини сақлаб қолишади. Ҳамманинг ёндашуви турлича. Биз иккала усул ўртасидамиз”, - деди Алихон Аҳмаджонов.
Батафсил видеода томоша қилинг.