https://sputniknews.uz/20241221/poliklinikalar-markazlashgan-laboratoriyalar-47231023.html
Поликлиникаларга хизмат кўрсатувчи марказлашган лабораториялар ташкил этилади
Поликлиникаларга хизмат кўрсатувчи марказлашган лабораториялар ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
“2025 йил 1 январдан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларига лаборатория хизматлари кўрсатувчи марказлашган лабораториялар ташкил этиш лойиҳаси амалга оширила бошлайди. Бунинг учун тажриба-синов тариқасида 3 та ҳудуд — Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри, Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманлари танлаб олинди”, - дейилади хабарда.
2024-12-21T13:44+0500
2024-12-21T13:44+0500
2024-12-21T13:44+0500
жамият
ўзбекистон
қорақалпоғистон
сирдарё
тошкент
саломатлик
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/0b/46071303_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_b42e60ac64457468396f7c40c0aae15c.jpg
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Ўзбекистонда поликлиникаларга хизмат кўрсатувчи марказлашган лабораториялар ташкил этилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, ҳозир ушбу 3 та ҳудуд лаборантлари Тошкент шаҳар тиббий маслаҳат-диагностика марказида бу тажрибани ҳаётга татбиқ этиш учун тайёргарлик кўришмоқда. Улар етук мутахассислар томонидан махсус дарсларда қатнашиб, янги лаборатория ускуналарида ишлаш кўникмаларини эгалламоқда.Лаборатор таҳлиллар натижаси тиббиёт муассасаларига электрон ахборот тизими орқали жўнатилади ва автоматик равишда беморнинг электрон картасига киритилади. Бемор бирламчи тизимда эмас, бошқа ихтисослашган шифо масканларида даволаниши керак бўлган тақдирда ҳам ушбу база орқали ўз натижаларини олиши кафолатланади.Лойиҳа доирасида марказлашган лабораторияларда ҳудуддаги барча бирламчи бўғин муассасаларига бириктирилган аҳолига йўлланма асосида кафолатланган пакет доирасида хизмат кўрсатилади. Харажатлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қоплаб берилади.
ўзбекистон
сирдарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/0b/46071303_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_be4c1575ff6e2227359d0fe9d5c8ec42.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
поликлиникалар марказлашган лабораториялар
поликлиникалар марказлашган лабораториялар
Поликлиникаларга хизмат кўрсатувчи марказлашган лабораториялар ташкил этилади
Тажриба-синов тариқасида 3 та ҳудуд танлаб олинди.
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Ўзбекистонда поликлиникаларга хизмат кўрсатувчи марказлашган лабораториялар ташкил этилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. “2025 йил 1 январдан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларига лаборатория хизматлари кўрсатувчи марказлашган лабораториялар ташкил этиш лойиҳаси амалга оширила бошлайди. Бунинг учун тажриба-синов тариқасида 3 та ҳудуд — Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри, Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманлари танлаб олинди”, - дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, ҳозир ушбу 3 та ҳудуд лаборантлари Тошкент шаҳар тиббий маслаҳат-диагностика марказида бу тажрибани ҳаётга татбиқ этиш учун тайёргарлик кўришмоқда. Улар етук мутахассислар томонидан махсус дарсларда қатнашиб, янги лаборатория ускуналарида ишлаш кўникмаларини эгалламоқда.
Танланган 3 та ҳудуддаги барча поликлиникаларда аҳолидан биоматериалларни қабул қилиш хоналари ташкил этилади. Улар махсус жиҳозланган автотранспорт воситаларида замонавий марказлашган лабораторияларга етказилади. Ушбу натижалар жаҳон стандартлари асосида илғор усулларда текширилади. Шу тариқа беморга аниқ ташхис қўйиш имкони яратилади ва ортиқча сарсонгарчиликка чек қўйилади.
Лаборатор таҳлиллар натижаси тиббиёт муассасаларига электрон ахборот тизими орқали жўнатилади ва автоматик равишда беморнинг электрон картасига киритилади. Бемор бирламчи тизимда эмас, бошқа ихтисослашган шифо масканларида даволаниши керак бўлган тақдирда ҳам ушбу база орқали ўз натижаларини олиши кафолатланади.
Лойиҳа доирасида марказлашган лабораторияларда ҳудуддаги барча бирламчи бўғин муассасаларига бириктирилган аҳолига йўлланма асосида кафолатланган пакет доирасида хизмат кўрсатилади. Харажатлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қоплаб берилади.