Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ-Хитой: божхона соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишОктябрьский таможенный пост в Екатеринбурге
Октябрьский таможенный пост в Екатеринбурге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2024
Oбуна бўлиш
2024 йилда ЕОИИ мамлакатлари ҳудудига товар етказиб беришда Хитойнинг улуши 45 фоизни ташкил этди.
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) штаб-квартирасида ЕИК божхона ҳамкорлиги вазири Руслан Давидов ва Хитойнинг Россиядаги элчихонаси божхона маслаҳатчиси Чжоу Вэньи ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Томонлар ахборот алмашинувини йўлга қўйиш, рақамли божхонани ривожлантириш, замонавий технологияларни жорий этиш масалаларини муҳокама қилди. Интеллектуал божхонага, навигация муҳрларидан фойдаланишга ва "ягона дарча" механизмига алоҳида эътибор қаратилди.
ЕОИИ ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик доирасида илғор жаҳон тажрибаси ва узлуксиз транзитни ҳисобга олган ҳолда божхона инфратузилмасини ривожлантириш истиқболлари алоҳида муҳокама қилинди. Савдода статистик маълумотлардаги тафовутларнинг сабабларини аниқлаш ва минималлаштиришнинг мумкин бўлган ёндашувлари кўриб чиқилди.
“Хитой ЕОИИ давлатларининг энг муҳим савдо ҳамкори ҳисобланади. Иттифоқ ва Хитой ўртасида конструктив ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш Евроосиё иқтисодий комиссияси учун устувор аҳамиятга эга”, - деди Руслан Давидов.
Учрашув иштирокчилари ўзаро тажриба алмашишни кенгайтириш, ЕИК, ЕОИИга аъзо давлатлар божхона хизматлари ва Хитой божхона бош бошқармаси вакиллари иштирокида қўшма ўқув тадбирлари ва семинарлар ўтказиш истагини тасдиқладилар.
Томонлар 2025 йилнинг биринчи чорагида ЕОИИ ва Хитой ўртасида божхона ҳамкорлиги ва савдо тартиб-қоидаларини енгиллаштириш бўйича қуйи қўмита йиғилишини ўтказиш, шунингдек, бошқа форматларда алоқаларни ривожлантириш устида ишлашга келишиб олдилар.
2024 йилда ЕОИИ мамлакатлари ҳудудига товар етказиб беришда Хитойнинг улуши 45 фоизни ташкил этди.
Флаги ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2024
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ мамлакатларида ноябрь ойида инфляция даражаси
Янгиликлар лентаси
0