https://sputniknews.uz/20241220/ozbekiston-va-aqsh-ortasida-jstga-azo-bolish-boyicha-muzokaralar-yakunlandi-47216403.html
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокаралар якунланди
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокаралар якунланди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон 2026 йилда ЖСТга аъзо бўлишни мақсад қилган ва бунинг учун саъй-ҳаракатларни кучайтирмоқда. 20.12.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-12-20T13:15+0500
2024-12-20T13:15+0500
2024-12-20T13:29+0500
ўзбекистон
иқтисод
жаҳон савдо ташкилоти (жст)
ақш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/14/47216484_0:342:960:882_1920x0_80_0_0_a6cb259292e65791dfe9401e7f745c5e.jpg
ТОШКEНТ, 20 дек — Sputnik. Ўзбекистон АҚШ билан мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши бўйича музокараларни якунлаш тўғрисида протокол имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов маълум қилди.Ўрунов, шунингдек, Ўзбекистон 2026 йилда ЖСТга аъзо бўлиш учун саъй-ҳаракатларни кучайтиришини ваъда берди.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш учун аризани 1994 йилда топширган эди. 1998 йилда Тарифлар ва савдо бўйича Бош келишувда кузатувчи мақомини олди. Шундан сўнг музокаралар бир неча йилга тўхтатиб қўйилди. 2020 йилда Ташкилотга аъзо бўлиш учун қатъий ҳаракатлар қайта тикланди. 2022 йил июнь ойидан буён Ўзбекистон томони ЖСТга аъзо давлатлар билан ташкилотга аъзо бўлиш шартлари бўйича музокаралар олиб бормоқда.Шу кунга қадар Ўзбекистон 20 тадан ортиқ давлат билан ЖСТга аъзолик бўйича музокараларни якунлади. Ўтган икки ой давомида Тошкент Хитой, Покистон, Таиланд, Сальвадор ва Филиппин билан ташкилотга аъзо бўлиш бўйича музокаралар олиб борди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/14/47216484_0:252:960:972_1920x0_80_0_0_a7e5efe5d11366f87ebd618cfb754b20.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, иқтисод, жаҳон савдо ташкилоти (жст), ақш
ўзбекистон, иқтисод, жаҳон савдо ташкилоти (жст), ақш
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокаралар якунланди
13:15 20.12.2024 (янгиланди: 13:29 20.12.2024) Ўзбекистон 2026 йилда ЖСТга аъзо бўлишни мақсад қилган ва бунинг учун саъй-ҳаракатларни кучайтирмоқда.
ТОШКEНТ, 20 дек — Sputnik. Ўзбекистон АҚШ билан мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши бўйича музокараларни якунлаш тўғрисида протокол имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов маълум қилди.
"Бугун, 2024 йил 19 декабрь куни, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш доирасида бозорга кириш бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисидаги протокол имзоланди", - дейилади хабарда.
Ўрунов, шунингдек, Ўзбекистон 2026 йилда ЖСТга аъзо бўлиш учун саъй-ҳаракатларни кучайтиришини ваъда берди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш учун аризани 1994 йилда топширган эди. 1998 йилда Тарифлар ва савдо бўйича Бош келишувда кузатувчи мақомини олди. Шундан сўнг музокаралар бир неча йилга тўхтатиб қўйилди.
2020 йилда Ташкилотга аъзо бўлиш учун қатъий ҳаракатлар қайта тикланди. 2022 йил июнь ойидан буён Ўзбекистон томони ЖСТга аъзо давлатлар билан ташкилотга аъзо бўлиш шартлари бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Шу кунга қадар Ўзбекистон 20 тадан ортиқ давлат билан ЖСТга аъзолик бўйича музокараларни якунлади. Ўтган икки ой давомида Тошкент Хитой, Покистон, Таиланд, Сальвадор ва Филиппин билан ташкилотга аъзо бўлиш бўйича музокаралар олиб борди.