Ўзбекистон фармацевтика соҳасини ривожлантиради — тафсилотлар
© Пресс-служба президента УзбекистанаВ фармацевтическом кластере начал деятельность логистический хаб
© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Фармацевтикада 1 миллиард долларлик лойиҳалар шакллантирилади.
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Tashkent Pharma Park” инновацион кластерида фармацевтика соҳасидаги корхоналар раҳбарлари билан мулоқот қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
© Пресс-служба президента УзбекистанаСостоялся обмен мнениями по развитию фармацевтической сферы
Состоялся обмен мнениями по развитию фармацевтической сферы
© Пресс-служба президента Узбекистана
Айтилишича, охирги 7 йилда фармацевтикада ишлаб чиқариш 2 карра ошган. Экспорт 11 баробар кўпайган. 750 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилиб, корхоналар сони 3 баробар ўсган.
Мамлакатда 3,5 минг турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарилмоқда. Лекин бу талабни тўла қопламайди, дея қайд этилган хабарда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаСостоялся обмен мнениями по развитию фармацевтической сферы
Состоялся обмен мнениями по развитию фармацевтической сферы
© Пресс-служба президента Узбекистана
Президент дориларни маҳаллийлаштириш ва экспортни кенгайтириш бўйича қуйидаги ташаббусларни илгари сурди:
Асака банк ва Фармацевтика агентлига йирик маҳаллий корхоналар билан бирга 2025 йилда кенг истеъмол қилинадиган 200 турдаги дори воситаларини ўзлаштириш ҳамда ишлаб чиқаришни 2 баробар ошириш бўйича дастур тайёрлаш топширилди. Бундай лойиҳаларга хориждан жалб қилинган 400 миллион доллар қулай шартларда йўналтирилади.
Энди фармацевтика тармоғида Илғор лойиҳалар инвестиция жамғармаси ташкил қилинади. Бу жамғарма биофармацевтика, ҳужайра технологиялари, онкология каби йўналишлардаги лойиҳаларга улуш билан киради, уларга катализатор бўлади.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан Асакабанкка соҳани ривожлантириш учун 100 миллион доллар кредит линияси очилган. Энди бу малағ лизинг учун ҳам берилади.
Асака банк томонидан фармацевтика соҳасида янги ишланмаларни тижоратлаштириш ва стартап лойиҳаларни молиялаштириш учун 10 миллион долларлик венчур компания очилади. Стартап лойиҳа четдан қанча маблағ жалб қилса, мазкур компания шунча пулни қўшимча экспертизасиз беради.
Янги ишланмалар учун Инновация жамғармасидан 20 миллиард сўм грант ажратилади. Бу олимлар яратаётган янги маҳаллий дори ишланмаларини тижорат лойиҳасига айлантириш ва стартаплар учун йўналтирилади.
Маҳаллий фармацевтика корхоналарига 2025 йил 1 январгача берилган божхона имтиёзлари муддати яна 3 йилга узайтирилади.
Асака банк иштирокида келгуси йилда ҳар бири 5 гектардан бўлган доривор ўсимликлар плантацияси барпо этилиб, уларни қайта ишлаш бўйича 5 та намунавий лойиҳа бажарилади.
“Умуман, фармацевтикада 1 миллиард долларлик лойиҳалар шакллантирилиши белгиланди. Улар талаб юқори дори воситаларини чет элникидек сифатда ишлаб чиқариб, бозорда рақобат яратиб, нархларни арзонлаштиришга қаратилган”, — дейилади хабарда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВ фармацевтическом кластере начал деятельность логистический хаб
В фармацевтическом кластере начал деятельность логистический хаб
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Grand Pharm Logistics Hub” фаолияти билан танишди.
Ушбу логистика маркази “Tashkent Pharma Park” инновацион кластери ҳудудида ўн гектар майдонда жойлашган. Лойиҳанинг умумий қиймати 40 миллион доллар бўлиб, уч қаватли маъмурий бино, омборлар, меҳмонхона, ошхона ва ётоқхона қурилган. 300 дан ортиқ иш ўрни яратилган.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил инновационный научно-производственный фармацевтический кластер "Tashkent Pharma Park".
Шавкат Мирзиёев посетил инновационный научно-производственный фармацевтический кластер "Tashkent Pharma Park".
© Пресс-служба президента Узбекистана
Маҳсулотларни сақлаш жойи 50 минг квадрат метр. Бу ерда катта ҳажмдаги фармацевтика маҳсулотларини халқаро стандартлар асосида қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш имконияти мавжуд. Бу босқичлар тўлиқ рақамлаштирилган.
Логистика маркази “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластеридаги бошқа ишлаб чиқарувчиларга ҳам қўл келади. Маҳсулотларни сақлаш ва экспорт қилишларида халқаро “SAP” тизими орқали амалий ёрдам берилади. Бунинг учун дори воситалари сифатини таъминлаш бўйича “GDP” ва “GSP” сертификатлари ҳамда божхона омбори, халқаро юкларни ташиш учун лицензиялар мавжуд.
Бу борадаги талабларни таъминлаш учун халқаро стандартларга мувофиқ ҳавони совутиш тизимлари ўрнатилган. Юкларни ортиш пайтида ҳам ҳарорат мўътадиллиги таъминланади. Йигирмадан ортиқ юк машиналарида ташиш хизматлари ҳам кўрсатилади. Мажмуада бундай транспортлар учун тураргоҳ ва техник хизмат ҳам ташкил этилган.
“Бугунги кунда Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Германия, Польша, Франция, Венгрия, Руминия ва Туркия каби давлатлар билан логистик алоқалар ўрнатилган. Бу география йилдан йилга кенгайиб бормоқда”, — дея қайд этилган хабарда.
Компания фармацевтика бозорини мунтазам ўрганиб, тиббиёт соҳасидаги эҳтиёжларни ҳам таҳлил қилиб боради. Натижада етказиб бериш йўналиши кўлами кенгайиб бормоқда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВ фармацевтическом кластере начал деятельность логистический хаб
В фармацевтическом кластере начал деятельность логистический хаб
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ушбу корхона мамлакат ҳудуди бўйлаб 7 минг 500 дан ортиқ дорихонага товарлар етказиб беради.
Онлайн дорихона хизмати йўлга қўйилган бўлиб, бу борадаги ҳамкорлар сони ҳам ортмоқда.
Бу ерда “GPH Academy” лойиҳаси йўлга қўйилган бўлиб, қатор олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилинмоқда.
Учта таълим даргоҳида амалий машғулот хоналари ташкил этилди.
Уч минг нафар фармацевт малака ошириш курсларидан ўтди.
Ўттиз нафарга яқин талаба ушбу лойиҳанинг стипендия ва грантларига эга бўлди.
“Grand Pharm Logistics Hub” томонидан 40 миллион долларлик дистрибюторлик маркази ишга туширилди ва 300 дан ортиқ иш ўрни яратилди. Корхоналар Туркия, Ҳиндистон, Хитой, Малайзия, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия билан ҳамкорликда ташкил этилади.
Келгусида саноат зонасида яна 620 миллион долларлик 20 та лойиҳа амалга оширилиши мўлжалланган. Умуман, кластерда юқори сифатли дори-дармонлар ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарилади, импорт бўлаётган маҳсулотлар маҳаллийлаштирилади, 8 минг иш ўрни яратилади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил инновационный научно-производственный фармацевтический кластер "Tashkent Pharma Park".
Шавкат Мирзиёев посетил инновационный научно-производственный фармацевтический кластер "Tashkent Pharma Park".
© Пресс-служба президента Узбекистана
Айтилишича, бу ерда Фармацевтика техник университети ташкил этилди. Унда фармакопея маркази, кутубхона, спорт мажмуаси, ўқитувчилар ва чет эллик ходимлар учун турар жой бўлади. Саноат фармацияси, биокимё ва биотиббиёт, биотехнология, биофармацевтика, биоинформатика каби йўналишларда юқори малакали мутахассислар тайёрланади. Бунинг учун таълим халқаро дастурлар асосида йўлга қўйилади, микробиология, биотехнология, хужайра биологияси, фармакология, таҳлилий кимё каби лабораториялар ташкил этилади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил инновационный научно-производственный фармацевтический кластер "Tashkent Pharma Park".
Шавкат Мирзиёев посетил инновационный научно-производственный фармацевтический кластер "Tashkent Pharma Park".
© Пресс-служба президента Узбекистана
Университетга жорий ўқув йилида илк талабалар қабул қилинди. Президент улар билан мулоқотда бўлди.
“Биз ривожланган давлатлардан инвесторлар олиб келяпмиз. Улар Ўзбекистонга қандай қилиб баҳо беради? Сизлар билан мулоқот қилиб. Мамлакатимизнинг бойлиги – ёшлар! Фармацевтика бўйича ҳам энг яхши дастурларни қўллаб, келажак учун мутахассисларни тайёрлаб олмасак, бошқаларга пул тўлаймиз, боғлиқ бўлиб қоламиз. Шунинг учун замонавий университет ташкил қилиб, дуал таълимни йўлга қўйяпмиз. Бу ерда ҳам билим оласизлар, ҳам ўқиганларингизни амалда қўллаш имкониятига эга бўласиз”, – деди Шавкат Мирзиёев.