Маск Украинага ёрдам беришни АҚШнинг энг ёмон қарорларидан бири деб атади

© AP Photo / Susan WalshИлон Маск
Илон Маск - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.12.2024
Oбуна бўлиш
Тадбиркор ижтимоий тармоқда АҚШ расмийларининг қарорларини танқид қилди.
TOШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Америкалик тадбиркор Илон Маск Х ижтимоий тармоғида АҚШ расмийларининг Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қарорларини танқид қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
У таниқли жамоат арбоби Жози Глабахнинг Америка маъмуриятининг мунозарали ва номақбул қарорлари, жумладан, Украинага 60 миллиард долларлик ёрдам ва 12 биологик лабораторияни молиялаштириш ҳақидаги хабарига изоҳ қолдирди.
"Тарихдаги энг ёмон қонун лойиҳаларидан бири", — деб ёзган миллиардер.
Аввалроқ Маск россиялик ҳарбийларнинг Красноармейск шаҳрига яқинлашгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берар экан, Украина аллақачон тинчлик ўрнатиши кераклигини айтган эди.
Чоршанба куни "Foreign Policy" журнали Ғарб Россиянинг музлатилган 300 миллиард доллар активларидан фойдаланиб, Америка президентининг расман алмашишидан олдин Украинага жўнатмоқчи эканини ёзди.
Дональд Трамп рассказал СМИ о своем страхе после покушения. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2024
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Трамп Зеленскийни можарони тугатишга тайёрланишга чақирди
Янгиликлар лентаси
0