https://sputniknews.uz/20241219/eoii-sotuvchi-xaridor-manfaat-huquqiy-baza-47181519.html
ЕОИИ мамлакатларида сотувчи ва харидор манфаатларини ҳисобга олувчи ҳуқуқий база яратилади
ЕОИИ мамлакатларида сотувчи ва харидор манфаатларини ҳисобга олувчи ҳуқуқий база яратилади
Sputnik Ўзбекистон
ЕИК: истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳам тадбиркорлик, ҳам жамоат ташкилотларининг фикрларини ҳисобга олиш керак. 19.12.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-12-19T16:21+0500
2024-12-19T16:21+0500
2024-12-19T16:21+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
еик
тадбиркор
маҳсулот
савдо
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/1d/41311989_0:0:3068:1725_1920x0_80_0_0_9c6ca1d1227fd0d088ac928c7aa3deef.jpg
TOШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари 2025 йил учун истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг асосий йўналишларини белгилаб олди, дея хабар берди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати. Иттифоққа аъзо давлатларнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича маслаҳат қўмитаси йиғилишида ЕОИИ давлатларининг яқин келажак учун қўшма ҳаракатларининг янги тармоқ дастурини ишлаб чиқиш бошланди. Дастурнинг асосий устувор йўналишлари қаторида: Иштирокчилар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жумладан, электрон тижорат соҳасидаги трансчегаравий низоларни ҳал этиш муаммолари бўйича ЕИК томонидан ўтказилган таҳлилий тадқиқот натижаларини кўриб чиқишди. Шунингдек, у бутун Иттифоқда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш ва тенг имкониятларни таъминлаш учун жаҳон тажрибаси ва аъзо давлатларнинг илғор миллий тажрибасини қўллаш муҳимлигини таъкидлади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/1d/41311989_0:0:2732:2048_1920x0_80_0_0_5b23d53e147017f6fdc0ea96d189ea03.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии, еик, тадбиркор, маҳсулот, савдо, иқтисод
еоии, еик, тадбиркор, маҳсулот, савдо, иқтисод
ЕОИИ мамлакатларида сотувчи ва харидор манфаатларини ҳисобга олувчи ҳуқуқий база яратилади
ЕИК: истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳам тадбиркорлик, ҳам жамоат ташкилотларининг фикрларини ҳисобга олиш керак.
TOШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари 2025 йил учун истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг асосий йўналишларини белгилаб олди, дея хабар берди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК)
матбуот хизмати. Иттифоққа аъзо давлатларнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича маслаҳат қўмитаси йиғилишида ЕОИИ давлатларининг яқин келажак учун қўшма ҳаракатларининг янги тармоқ дастурини ишлаб чиқиш бошланди.
Дастурнинг асосий устувор йўналишлари қаторида:
рақамлаштириш шароитида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат ва жамоат институтларига аҳолининг ишончини мустаҳкамлаш;
савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида инновациялар ва интеллектуал хизматларни жорий этиш.
Иштирокчилар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жумладан, электрон тижорат соҳасидаги трансчегаравий низоларни ҳал этиш муаммолари бўйича ЕИК томонидан ўтказилган таҳлилий тадқиқот натижаларини кўриб чиқишди.
“Электрон тижоратни ривожлантириш учун қулай муҳит яратиш барча томонлар манфаатлари мувозанатига асосланиши керак. Албатта, гап биринчи навбатда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида кетмоқда. Лекин истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳам тадбиркорлик, ҳам жамоат ташкилотларининг фикрларини ҳисобга олиш керак. Бу бизга Иттифоқ доирасида ҳам сотувчи, ҳам харидор манфаатларини инобатга оладиган самарали ҳуқуқий базани яратиш имконини беради”, — деди ЕИК техник жиҳатдан тартибга солиш вазири Валентин Татарицкий.
Шунингдек, у бутун Иттифоқда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш ва тенг имкониятларни таъминлаш учун жаҳон тажрибаси ва аъзо давлатларнинг илғор миллий тажрибасини қўллаш муҳимлигини таъкидлади.