https://sputniknews.uz/20241218/tatariston-rustam-minnixanov-ozbekiston-47154266.html
Татаристон раиси Бухоро вилояти ҳокими билан учрашди — тафсилотлар
Татаристон раиси Бухоро вилояти ҳокими билан учрашди — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Рустам Миннихонов Бухорода саноат парки қурилишининг бориши билан танишди ва вилоят ҳокими билан учрашди.
2024-12-18T10:20+0500
2024-12-18T10:20+0500
2024-12-18T10:20+0500
иқтисод
сиёсат
ўзбекистон
бухоро вилояти
татаристон
рустам минниханов
ботир зарипов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/12/47154053_0:0:1600:900_1920x0_80_0_0_00c3999849851801f3ee955f38bdd277.jpg
TOШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Татаристон раҳбари Рустам Минниханов Ўзбекистонга келди, дея хабар берди республика раиси матбуот хизмати. Рустам Миннихонов Бухорога иш сафари доирасида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов билан биргаликда “Бухоро саноатни ривожлантириш мажмуаси” махсус саноат парки қурилиш майдонига ташриф буюрди. Фойдаланишга топшириш муддати 2025 йилнинг иккинчи чораги. Келгуси йилда саноат парки ҳудудида полимер қувурлари ва полиэфир толаси ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган. Татаристон раиси Ботир Зарипов билан бўлиб ўтган учрашувда Россия-Ўзбекистон дўстона муносабатлари доирасида ҳудудлар ўртасида ўзаро шерикликни мустаҳкамлаш учун яратилган имкониятларни юқори баҳолади. Ўзбекистон билан ҳамкорлик фаол ривожланиб, савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланиб, ўзаро ташрифлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Жумладан, Ўзбекистон президенти жорий йилда Қозонга икки марта ташриф буюрган. Сўнгра томонлар “Бухоро саноатни ривожлантириш мажмуаси” саноат паркини ривожлантириш, жумладан, бўлажак резидентлар учун мутахассислар тайёрлаш масалаларини атрофлича муҳокама қилишди. Учрашув якунида Рустам Миннихонов мамлакатлар раҳбарлари томонидан Бухоро ва Навоий вилоятларида янги лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. “Ушбу муҳим қўшма лойиҳалар мамлакатларимиз ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қўшилаётган яхши ҳиссадир. Биз уларни давлатлараро ҳамкорлик манфаати йўлида энг юқори даражада амалга оширишимиз керак”, — дея қўшимча қилди у.
ўзбекистон
бухоро вилояти
татаристон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/12/47154053_197:0:1397:900_1920x0_80_0_0_1c10f32d3cce2a13410922817c83b9fe.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
рустам миннихонов бухоро ботир зарипов
рустам миннихонов бухоро ботир зарипов
Татаристон раиси Бухоро вилояти ҳокими билан учрашди — тафсилотлар
Рустам Миннихонов Бухорода саноат парки қурилишининг бориши билан танишди ва вилоят ҳокими билан учрашди.
TOШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Татаристон раҳбари Рустам Минниханов Ўзбекистонга келди, дея хабар берди республика раиси матбуот хизмати.
Рустам Миннихонов Бухорога иш сафари доирасида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов билан биргаликда “Бухоро саноатни ривожлантириш мажмуаси” махсус саноат парки қурилиш майдонига ташриф буюрди.
“Эслатиб ўтамиз, Татаристон ўзбекистонлик ҳамкасбларига саноат паркини ташкил этиш бўйича маслаҳат бермоқда. Бугунги кунда Бухоро шаҳрида, бўлажак саноат парки ҳудудида умумий майдони 93 минг квадрат метр бўлган иккита ишлаб чиқариш биноси қурилмоқда”, — дейилади хабарда.
Фойдаланишга топшириш муддати 2025 йилнинг иккинчи чораги. Келгуси йилда саноат парки ҳудудида полимер қувурлари ва полиэфир толаси ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Татаристон раиси Ботир Зарипов билан бўлиб ўтган учрашувда Россия-Ўзбекистон дўстона муносабатлари доирасида ҳудудлар ўртасида ўзаро шерикликни мустаҳкамлаш учун яратилган имкониятларни юқори баҳолади.
“Биз Шавкат Миромонович Мирзиёевдан Татаристон-Ўзбекистон ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратаётган алоҳида эътибори ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга доимо кўмаклашиш истаги учун миннатдормиз”, – деди Рустам Миннихонов.
Ўзбекистон билан ҳамкорлик фаол ривожланиб, савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланиб, ўзаро ташрифлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Жумладан, Ўзбекистон президенти жорий йилда Қозонга икки марта ташриф буюрган.
Сўнгра томонлар “Бухоро саноатни ривожлантириш мажмуаси” саноат паркини ривожлантириш, жумладан, бўлажак резидентлар учун мутахассислар тайёрлаш масалаларини атрофлича муҳокама қилишди.
Учрашув якунида Рустам Миннихонов мамлакатлар раҳбарлари томонидан Бухоро ва Навоий вилоятларида янги лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
“Ушбу муҳим қўшма лойиҳалар мамлакатларимиз ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қўшилаётган яхши ҳиссадир. Биз уларни давлатлараро ҳамкорлик манфаати йўлида энг юқори даражада амалга оширишимиз керак”, — дея қўшимча қилди у.