Сенатнинг иккинчи ялпи мажлиси санаси маълум бўлди

© Сенат Олий Мажлиса Закон "Об электроэнергетике" одобрен в новой редакции
 Закон Об электроэнергетике одобрен в новой редакции  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.12.2024
Oбуна бўлиш
Мажлисда сенаторлар 10 дан ортиқ қонунларни кўриб чиқишади.
ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Сенатнинг иккинчи ялпи мажлиси 18 декабрь куни чақирилади, дея хабар берди юқори палата матбуот хизмати.

"Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлисида юқори палатанинг иккинчи ялпи мажлисини 2024 йил 18 декабрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди", — дейилади хабарда.

Таъкидланганидек, видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган ялпи мажлисда қатор масалаларни муҳокама қилиш назарда тутилган.
“2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги;
“Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги;
“2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги;
“Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги;
“Космик фаолият тўғрисида”ги;
“Ипотека кредити бозори янада ривожлантирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;
“Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;
“Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги;
“Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги;
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида”ги.
Янгиликлар лентаси
0