“Президент жамоасига қатъийлик тилайман” — Алиевнинг Россия учун асосий тилаклари

© vesti.azИнтервью Ильхама Алиева Дмитрию Киселеву.
Интервью Ильхама Алиева Дмитрию Киселеву.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.12.2024
Oбуна бўлиш
Илҳом Алиев: Ҳар қандай жамият қийин даврда мустаҳкамланади.
TOШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ВГТРК ва РИА Новости агентлигига берган интервьюсида 2025 йилда Россияга тинчлик, Россия етакчиси Владимир Путин жамоасига эса қатъият тилади.

“Ақлга келадиган биринчи нарса бу тинчлик. Уруш 2025 йилда тугасин, одамлар уйларига қайтиб, тинч-тотув яшашлари, бир-бирларини тушунишни ўрганишсин. Албатта, Россияга қарши санкциялар сиёсатини инобатга олган ҳолда мен раҳбариятга ўз қобилиятларига ишонч, президент жамоасига санкциялар сиёсатининг салбий оқибатларини минималлаштириш учун ҳамма нарсани қилишда қатъийлик тилайман. Чунки бу оқибатларсиз ўтиб кетмаслиги аниқ. Ҳар қандай жамият қийин даврда мустаҳкамланади. Биз бу консолидацияни Россияда кўрмоқдамиз. Худди шундай давом этишни тилаб қоламан”, — деди Алиев.

Унинг сўзларига кўра, Озарбайжон ва Россияни миллий илдизлар ва анъанавий қадриятларга содиқлиги ҳам бирлаштиради.
“Бугунги кунда баъзи ҳудудларда бу жуда кам учрайдиган ҳолат – ё ташқи назорат, ёки тўлиқ маънавий таназзул ёки ҳар иккаласи. Яъни, бу бизни яхши ажратиб туради. Дунёда биз кўраётган тенденциялар, жумладан (АҚШ сайловларида ғалаба қозонган Дональд) Трампнинг президент этиб сайланиши - анъанавий қадриятларга келсак, у биз билан, улар айтганидек, битта қайиқда бўлган омиллардан бири. Ўйлайманки, биз Париж Олимпиадаси очилишида кўрган инсониятга зарар етказувчи тенденцияни, бузуқликни, кўзбўямачиликни ортга қайтара оламиз. Буни етакчилар ва етакчиларга ишонган жамият амалга оширади. Биз буни қиламиз. Акс ҳолда биз озчиликда қоламиз ва биз эса озчиликда қола олмаймиз”, — деди Озарбайжон етакчиси.
Саммит Организации экономического сотрудничества в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.12.2024
Озарбайжон Россия компанияларининг Қорабоққа келишидан хурсанд бўлади — Алиев
Янгиликлар лентаси
0