Ўзбекистонда крипто-активлар фаолиятини лицензиялаш нархлари белгиланди

© Sputnik / Владимир ТрефиловСувенирная монета биткоин
Сувенирная монета биткоин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.12.2024
Oбуна бўлиш
Крипто-активлар фаолиятини лицензиялаш учун давлат божи миқдорлари белгиланди.
TOШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Крипто-активлар фаолиятини лицензиялаш нархлари белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган тегишли буйруқда назарда тутилган.
“Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширишга лицензиялар берилганлиги учун давлат божи миқдорларини белгилаш тўғрисидаги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди”, — дейилади хабарда.
Унга кўра, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширишга лицензиялар берилганлиги учун давлат божи миқдорлари тўлаш санасида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги бараварларида белгиланади:
крипто-биржа учун – 73 400;
майнинг-пул учун – 3 000;
крипто-депозитарий учун – 7 000;
крипто-дўкон учун – 3 700.
Криптовалюта биткойн - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.01.2024
Нега крипто-активлар айланмаси билан боғлиқ ҳаракатлар учун жавобгарлик кучайтирилди?
Янгиликлар лентаси
0