https://sputniknews.uz/20241218/fujayra-amirlik-ozbekiston-ishbilarmonlar-hamkorlik-47155747.html
Фужайра Амирлиги ўзбекистонлик ишбилармонлар билан ҳамкорлик қилмоқчи
Фужайра Амирлиги ўзбекистонлик ишбилармонлар билан ҳамкорлик қилмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон элчиси Абдулазиз Аққулов Фужайра Савдо-саноат Палатаси раиси шайх Саид бин Сурур ол Шарқий билан учрашди. 18.12.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-12-18T15:46+0500
2024-12-18T15:46+0500
2024-12-18T15:46+0500
ўзбекистон
тадбиркор
ҳамкорлик
баа
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/15/45305344_0:71:1350:830_1920x0_80_0_0_84a1635d825706618989878543ba2fea.jpg
TOШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Фужайра Амирлиги ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни жадаллаштиришга келишилди, дея хабар берди "Дунё" АА. Ўзбекистон элчиси Абдулазиз Аққулов Фужайра Савдо-саноат Палатаси раиси шайх Саид бин Сурур ол Шарқий билан учрашди. Унда республика ва Фужайра Амирлиги ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш масаласи кўриб чиқилди. Шунингдек, Ўзбекистонда йирик корхоналар ва тижорат банкларидаги давлат активларини хусусийлаштириш жараёни тўғрисидаги тақдимотлар ўтказилди. Учрашувда Фужайра эркин иқтисодий зоналари имкониятлари ҳам ўрганилди. Ундан Ўзбекистон тадбиркорларининг омбор ва шоурум сифатида фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилинди. Айтилишича, 2025 йил I ярим йиллиги давомида шайх Саид ол Шарқийни Ўзбекистонга ташрифини амалга оширилиши ҳамда ишбилармон доиралар иштирокида бизнес форум ўтказиш режалаштирилган.
ўзбекистон
баа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/15/45305344_75:0:1275:900_1920x0_80_0_0_ec956661fa9241151be60861da143a39.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, тадбиркор, ҳамкорлик, баа, иқтисод
ўзбекистон, тадбиркор, ҳамкорлик, баа, иқтисод
Фужайра Амирлиги ўзбекистонлик ишбилармонлар билан ҳамкорлик қилмоқчи
Ўзбекистон элчиси Абдулазиз Аққулов Фужайра Савдо-саноат Палатаси раиси шайх Саид бин Сурур ол Шарқий билан учрашди.
TOШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Фужайра Амирлиги ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни жадаллаштиришга келишилди, дея хабар берди
"Дунё" АА. Ўзбекистон элчиси Абдулазиз Аққулов Фужайра Савдо-саноат Палатаси раиси шайх Саид бин Сурур ол Шарқий билан учрашди. Унда республика ва Фужайра Амирлиги ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш масаласи кўриб чиқилди.
“Учрашувда Амирликлар томонидан Фужайра шаҳрининг иқтисодий кўрсаткичлари, ривожланган (драйвер) тармоқлари, йирик саноат корхоналари, порт ва эркин иқтисодий зоналари тўғрисида маълумот тақдим этилди ва Ўзбекистон ҳамда Фужайра тадбиркорлар субъектлари ўртасида алоқаларни яқинлаштиришга қизиқиш билдирилди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Ўзбекистонда йирик корхоналар ва тижорат банкларидаги давлат активларини хусусийлаштириш жараёни тўғрисидаги тақдимотлар ўтказилди.
“Ўзбекистон ҳудудлари ва Фужайра ўртасида авиақатновларни ташкил этиш муҳокама қилиниб, бу туристлар оқими ва ўзаро савдо имкониятларини кенгайтиришига хизмат қилиши қайд этилди”, — дея қўшимча қилинди хабарда.
Учрашувда Фужайра эркин иқтисодий зоналари имкониятлари ҳам ўрганилди. Ундан Ўзбекистон тадбиркорларининг омбор ва шоурум сифатида фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Айтилишича, 2025 йил I ярим йиллиги давомида шайх Саид ол Шарқийни Ўзбекистонга ташрифини амалга оширилиши ҳамда ишбилармон доиралар иштирокида бизнес форум ўтказиш режалаштирилган.