Алиев Россия ва НАТО ўртасидаги уруш эҳтимолини баҳолади

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишВстреча главы МИД С. Лаврова с госсекретарем США Э. Блинкеном в Женеве.
Встреча главы МИД  С. Лаврова с госсекретарем США Э. Блинкеном в Женеве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.12.2024
Oбуна бўлиш
Илҳом Алиев:НАТО ва Россия иссиқ урушда бирлашган сценарийни тасаввур қилиш глобал апокалипсисни тасаввур қилиш билан баробар.
TOШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Россия ва НАТО ўртасидаги даҳшатли уруш сценарийси амалга ошмаслигини таъминлаш учун Россия Федерацияси ва АҚШда етарлича сиёсий донолик мавжуд. Бу ҳақда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ВГТРК ва РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.
“Менимча, Вашингтонда ҳам, Москвада ҳам, бошқа пойтахтларда ҳам бундай даҳшатли сценарий (Россия Федерацияси ва НАТО ўртасидаги ҳарбий қарама-қаршилик – таҳр.) амалга ошмаслигини таъминлаш учун етарлича сиёсий донолик бор”, — дейди у.
Унинг айтишича, Россия ва НАТО ўртасидаги иссиқ уруш сценарийсини тасаввур қилиш дунё апокалипсисини тасаввур қилиш билан бир хил.
“НАТО ва Россия иссиқ урушда бирлашган сценарийни тасаввур қилиш глобал апокалипсисни тасаввур қилиш билан баробар”, — деди у.
Озарбайжон президентининг сўзларига кўра, “бу урушда ғолиблар бўлмаслиги аниқ ва бирорта ҳам давлат, айтайлик, НАТО минтақаси ёки Россия ҳудудидан узоқда жойлашган бўлса ҳам, ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди”.
Унинг қайд этишича, Озарбайжон ва Арманистон чегарасида Европа Иттифоқи кузатувчилари ниқоби остида НАТО инфратузилмаси яратилган.
“Биз билан чегарада, Арманистон томонида европалик кузатувчилар номи остида НАТО инфратузилмаси яратилган”, — деди Алиев.
Алиевнинг сўзларига кўра, кузатувчиларни юбориш масаласи 2022 йилда Арманистон бош вазири Николь Пашинян, Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел, Франция президенти Эммануэл Макрон ва Алиев ўртасида бўлиб ўтган тўрт томонлама учрашувда Боку билан келишилган.

“Ўшанда биз Францияни ҳали нормаллаштириш жараёнидан четлатганимиз йўқ эди. Ва Европа Иттифоқи вакилларининг чекланган контингенти... икки ой муддатга жойлаштирилиши келишиб олинди. Шундан сўнг, бизнинг розилигимизсиз миссия муддати узайтирилди. Ва аргумент шундай эди: "Нега сиз билан келишиш керак, бу аҳир Арманистон ҳудудидаги миссия?" Бизнинг аргументимиз шундай эди: "Нега биз аҳдлашганимизда, биз билан келишдингиз? Аҳир бундай қилиб бўлмайди", — деб таъкидлади Алиев.

Унинг таъкидлашича, кейинчалик Европа Иттифоқи кузатувчилари сони 200 дан ортиқ кишига кўпайтирилган. “Бундан ташқари, бу миссия муаммосиз НАТО миссиясига айланди, чунки Канада вакиллари иштирок этди”, деди Алиев.
Янгиликлар лентаси
0