Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси лавозимидан озод этилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял Председателя Кабинета Министров – руководителя Администрации Президента Кыргызской Республики Акылбека Жапарова.
Шавкат Мирзиёев принял Председателя Кабинета Министров – руководителя Администрации Президента Кыргызской Республики Акылбека Жапарова. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2024
Oбуна бўлиш
Вазирлар Маҳкамаси раисининг вазифаларини Вазирлар Маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари Адилбек Қасималиев бажаради.
TOШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон президентнинг тегишли фармонига таяниб, хабар берди.
Бугун Ақилбек Жапаров Вазирлар Маҳкамаси раҳбари – Президент администрацияси раҳбари лавозимини тарк этгани маълум бўлди.

“Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Ақилбек Жапаров эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Тегишли фармонни президент Садир Жапаров имзолади. Вазирлар Маҳкамаси раисининг вазифаларини раиснинг биринчи ўринбосари Адилбек Қасималиев бажаради”, — дейилади хабарда.

Жапаров Қирғизистон Вазирлар Маҳкамасини 2021 йил октябридан буён, яъни уч йилдан кўпроқ вақт давомида бошқариб келган.
Янгиликлар лентаси
0