Оғир атлетика: Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси жаҳон чемпионатини кучли учликда якунлади

© НОКМужская сборная Узбекистана по тяжёлой атлетике вошла в тройку лидеров чемпионата мира
Мужская сборная Узбекистана по тяжёлой атлетике вошла в тройку лидеров чемпионата мира - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2024
Oбуна бўлиш
Баҳрайннинг Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди.
TOШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси жаҳон чемпионатини кучли учликда якунлади, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Баҳрайннинг Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди.
92 тамамлакатдан 500 нафарга яқин спортчи иштирокида кечган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди.

“Мусобақа якунида йигитларимиз медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қўлга киритишди”, - дейилади қўмита хабарида.

Ғолиб ва совриндорлар:
Олтин медаль: -109 кг: Руслан Нурудинов (силтаб кўтариш, жаҳон рекорди), -109 кг: Руслан Нурудинов (икки кураш), -109 кг: Шарофиддин Амриддинов (даст кўтариш);
Кумуш медаль: -81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров (даст кўтариш);
Бронза медаль: -81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров (икки кураш) -89 кг: Сарварбек Зафаржонов (даст кўтариш).
Янгиликлар лентаси
0