Анорзор ва токзорларни совуқдан асраш учун мингдан ортиқ ходим жалб этилди —вазирлик

© Sputnik / Элина Бекназароваперевал Камчик Горы снег зима
перевал Камчик Горы снег зима - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2024
Oбуна бўлиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги: совуққа чидамсиз анорзор ва токзорларни совуқдан асраш чораларини кўриш зарур.
TOШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Республикадаги анорзор ва токзорларни совуқдан асраш тадбирларига мингдан ортиқ ходим жалб этилди, дея хабар берди Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хидмати.
Айтилишича, совуқ ҳароратнинг салбий таъсирини камайтириш ва уни юмшатиш чораларини кўриш қишлоқ хўжалиги тизимида муҳим ҳисобланади.

“Мевали дарахтларни, айниқса, совуққа чидамсиз анорзор ва токзорларни совуқдан асраш чораларини кўриш зарур. Зеро бозорларимизнинг тўкин бўлиши, озиқ-овқат хавфсизлиги ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш айнан қишлоқ хўжалиги экинларини совуқ уришидан асрашга бевосита боғлиқдир”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, қиш мавсумини талафотсиз ва безарар ўтказиш мақсадида республика бўйлаб “Ўзагроинспекция”нинг 1 минг 400 нафар ходими томонидан жойларда анорзор ва токзорларни совуқдан асраш тадбирлари алоҳида назоратга олиниб, барча чора-тадбирлар кўрилмоқда.
“Тошкент вилояти мисолида эътибор қаратсак, Пискент, Оққўрғон ва Қибрай туманларида 100 фоиз майдонларда анорзорларни кўмиш ишлари бажарилган. Шунингдек, токзорларни кўмиш ишлари Паркент, Юқоричирчиқ, Бекобод туманларида 95-100 фоизга бажарилган бўлса, Бўка, Қуйичирчиқ ва Ўртачирчиқ туманларида бу кўрсаткич 90-95 фоизни ташкил этмоқда”, — дея аниқлик киритилган хабарда.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, совуқ урушининг олдини олиш мақсадида мевали боғ ва узумзорларнинг қатор ораларидан суғориш ариқлари олиниб, иложи борича кам миқдорда сув оқизиш керак.
Мевали боғ ва узумзорлар қатор ораларига маҳаллий ўғит аралаш хашак, похол, шох-шабба уюмларини тўплаб, уларни туташиш тавсия этилади.
Бунинг учун мевали боғ ва узумзорларга бир текисда эни 1,25 - 1,5 м ҳамда баландлиги 0,5 - 0,75 м дан тўп-тўп қилиб уйиб қўйиш, ҳаво очиқ бўлиб, ҳарорат +1С га тушиши билан уюмларни туташиш мақсадга мувофиқ.
Бунда уюмларнинг алангаланмай, тутаб ёнишига алоҳида аҳамият бериш лозим. Агар совуқ бўлмаса уюмлардан ўғит сифатида фойдаланса бўлади.
Янгиликлар лентаси
0